UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  1 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  4 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  6 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4

Жавлон Салоҳитдинов: "Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди" Янгиликлар

Жавлон Салоҳитдинов: "Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди"

"Сўғдиёна" бош директори Жавлон Салоҳитдинов "Локомотив"га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.





Ўйин ҳақида 

- Биз пенальтидан фойдалана олмадик, рақиб эса гол урди. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди, ўша голни "Локомотив" урди. 

- Нега Улуғбек Бақоев бугун захира ўриндиғида ўтирмади?

- Кеча ПФЛ бизга хат юборди ва кубок чорак финалидаги "Насаф" билан ўйиндаги вазият туфайли Бақоев 2та ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди. 

- Бугунги мағлубиятдан кейин жамоанинг 2-ўринни олиш учун имкониятлари кескин тушиб кетди. Олдинда АГМК ва "Насаф" билан ўйинлар кутмоқда...

- Имкониятимиз кескин тушиб кетди демаган бўлардим. "Насаф"да ҳам қийин ўйинлар бор, "Сурхон" билан осон бўлмайди. Олдиндаги 2та баҳсда ютсак, 2-ўрин учун имкониятимиз бўлади. АГМК ҳам очко олишига ҳеч ким кафолат бермайди, кеча "Андижон" билан ўйинда кўрдинглар қандай қийналишганини.

- Жасур Ҳасанов ҳақида нима дея оласиз. Охирги ўйинларда у фақат бир тайм ўйнамоқда. Бу унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми?

- Унинг ёшига қаранг - 38 ёш, лекин унча-мунча ҳимоячидан тез югуради. Мураббийлар уни нега бир тайм ўйнатишганини билмайман, уларнинг ишига аралашмайман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика