UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  16 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Жавлон Иброҳимов: “Суперлиганинг ҳар бир учрашуви худди финалдек ўтади” Янгиликлар

Жавлон Иброҳимов: “Суперлиганинг ҳар бир учрашуви худди финалдек ўтади”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол федерацияси ва профессионал футбол лигаси томонидан футболимизни ислоҳ қилиш борасида қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Чемпионатимиз формати ўзгартирилиб, клубларнинг профессионал фаолиятини таъминлаш мақсадида бир қатор ўринли талаблар қўйилмоқда. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш бўйича нормативлар олиниб, терма жамоалар манфаатини йўлида фойдали янгиликларга қўл урилди. Бу борада “Бунёдкор” жамоаси сардори Жавлон Иброҳимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввало, Ўзбекистон футбол федерацияси ва профессионал футбол лигасида иш бошлаган янги раҳбариятга омадлар тилайман. Улар томонидан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бераман. Юртимиздаги 2017 йилги футбол мавсумини Ўзбекистон кубоги финали якунлаб берди. Кўпчиликка яхши маълумки, финал баҳси жуда юқори савияда ташкил этилди. Майдонда “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида муросасиз кураш кечди. Стадиондаги муҳитни эса таърифлаб бўлмайди. Биласизми, футболчилик фаолиятим мобайнида ички мусобақаларда бундай кўп мухлис йиғилганини илгари кўрмагандим. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, халқимиз футболни севади”.


“Фикримча, энди 2018 йилги Суперлига баҳслари худди финал баҳсидек ўтади. Чунки энди оддий ўйинларнинг ўзи қолмади. 12талик форматдаги ҳар бир баҳс муросасиз ва кескин ўтишига шубҳа йўқ. Ўйлаб кўринг, қандайдир очколар Сизни ё чемпионлик учун курашга қўшади ёки Суперлигада жон сақлаб қоладиган гуруҳга тушириб юборади. Қолаверса, “олтин очколар” ҳисоб-китоби ҳам ўзига хос янгилик бўлди. Бу энди ҳар бир рақиб билан бўладиган баҳсда очко жамғариш кераклигини кўрсатиб турибди. Шу орқали ҳам мухлисларнинг қизиқиши ортиши аниқ”.

“Кескинлик ва муросасизликнинг ошишига хизмат қиладиган яна бир жиҳат бу – нормативлардир. Футболчилар энди жисмоний ҳолатларини мавсум давомида юқори савияда ушлаб туришлари керак. Айниқса, қишки ўқув-машғулот йиғинларида олинадиган юкламалар кучлироқ бўлса, бу футболчининг мавсумнинг охиригача жисмоний ҳолати етук бўлишини таъминлайди. Мана шундай юкламаларга дош беролган футболчилар ва жамоаларнинг ғалабалари ҳам кўпроқ бўлади. Бундан эса энг аввало терма жамоаларимизга кўпроқ фойда. Ватанимиз жамоаларига кириш учун футболчилар ичида рақобат ошади. Терма жамоалар мураббийлари рўйҳатида қанча номзод кўп бўлса, ўйлайманки, халқаро турнирлардаги ғалабаларимиз ҳам салмоқли бўлади”, - дейди “Бунёдкор” сардори Жавлон Иброҳимов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика