UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  7 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   7 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  46 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  15 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

Жавлон Иброҳимов: “Суперлиганинг ҳар бир учрашуви худди финалдек ўтади” Янгиликлар

Жавлон Иброҳимов: “Суперлиганинг ҳар бир учрашуви худди финалдек ўтади”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол федерацияси ва профессионал футбол лигаси томонидан футболимизни ислоҳ қилиш борасида қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Чемпионатимиз формати ўзгартирилиб, клубларнинг профессионал фаолиятини таъминлаш мақсадида бир қатор ўринли талаблар қўйилмоқда. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш бўйича нормативлар олиниб, терма жамоалар манфаатини йўлида фойдали янгиликларга қўл урилди. Бу борада “Бунёдкор” жамоаси сардори Жавлон Иброҳимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввало, Ўзбекистон футбол федерацияси ва профессионал футбол лигасида иш бошлаган янги раҳбариятга омадлар тилайман. Улар томонидан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бераман. Юртимиздаги 2017 йилги футбол мавсумини Ўзбекистон кубоги финали якунлаб берди. Кўпчиликка яхши маълумки, финал баҳси жуда юқори савияда ташкил этилди. Майдонда “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида муросасиз кураш кечди. Стадиондаги муҳитни эса таърифлаб бўлмайди. Биласизми, футболчилик фаолиятим мобайнида ички мусобақаларда бундай кўп мухлис йиғилганини илгари кўрмагандим. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, халқимиз футболни севади”.


“Фикримча, энди 2018 йилги Суперлига баҳслари худди финал баҳсидек ўтади. Чунки энди оддий ўйинларнинг ўзи қолмади. 12талик форматдаги ҳар бир баҳс муросасиз ва кескин ўтишига шубҳа йўқ. Ўйлаб кўринг, қандайдир очколар Сизни ё чемпионлик учун курашга қўшади ёки Суперлигада жон сақлаб қоладиган гуруҳга тушириб юборади. Қолаверса, “олтин очколар” ҳисоб-китоби ҳам ўзига хос янгилик бўлди. Бу энди ҳар бир рақиб билан бўладиган баҳсда очко жамғариш кераклигини кўрсатиб турибди. Шу орқали ҳам мухлисларнинг қизиқиши ортиши аниқ”.

“Кескинлик ва муросасизликнинг ошишига хизмат қиладиган яна бир жиҳат бу – нормативлардир. Футболчилар энди жисмоний ҳолатларини мавсум давомида юқори савияда ушлаб туришлари керак. Айниқса, қишки ўқув-машғулот йиғинларида олинадиган юкламалар кучлироқ бўлса, бу футболчининг мавсумнинг охиригача жисмоний ҳолати етук бўлишини таъминлайди. Мана шундай юкламаларга дош беролган футболчилар ва жамоаларнинг ғалабалари ҳам кўпроқ бўлади. Бундан эса энг аввало терма жамоаларимизга кўпроқ фойда. Ватанимиз жамоаларига кириш учун футболчилар ичида рақобат ошади. Терма жамоалар мураббийлари рўйҳатида қанча номзод кўп бўлса, ўйлайманки, халқаро турнирлардаги ғалабаларимиз ҳам салмоқли бўлади”, - дейди “Бунёдкор” сардори Жавлон Иброҳимов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика