UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  2 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  3 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  9 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  7 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  243 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  4

Жасур Яхшибоев: "Эрон билан ўйинда мухлисларнинг киритилиши бизга қўшимча далда бўлади" Янгиликлар

Жасур Яхшибоев: "Эрон билан ўйинда мухлисларнинг киритилиши бизга қўшимча далда бўлади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ЎФА матбуот хизматига бўлажак ўйинлар ва терма жамоадан таклиф ҳусусида фикрларини билдириб ўтди.

"Терма жамоа ҳар бир футболчининг ёшлигидан орзу қилган нияти ҳисобланади. Ҳар ким ҳам миллий терма жамоадан таклиф олмайди. Унинг ортида 30 миллион халқ туради. Миллий терма жамоа бу сизнинг ғурурингиз ва юзингиз бўлади. Ҳар томонлама муносиб бўлиш керак.

Александр Гейнрихда ҳеч ким кутмайдиган ҳаракатлар кўп бўларди. Унинг ўйинлар менга ёқарди.

Белорусь чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар кўпайиб бормоқда. Улар ўзларини кўрсатса бу бошқа футболчиларда ҳам имконият кўпайишига сабаб бўлади. "Шахтёр Солигорск"да мураббий кетаётганда умуман ҳар бир проффессионал мураббий жамоадан кетаётган ҳамма билан хайрлашади, омад тилайди. Бу мураббий ҳам шундай деди, ўзимни эҳтиёт қилишимни таъкидлади.

Эрон терма жамоаси кучли. Тўғри, ҳозирда пандемия сабаб уларда чемпионат тўхтатилди. Кўп ўйинлар қолдирилгани сабаб рақибнинг жисмоний тайёргарлиги паст деб ўйлайман. Лекин, барибир кучли терма жамоа бўлиб қолади. Бу ўйинга ўзимизни юз фоиз тайёрлашимиз керак. Футбол мухлислар билан, уларсиз футбол ўз жозибасини йўқотади. Ўртоқлик учрашувими ёки расмий ўйинми мухлисларсиз қизиқ туюлмайди. Эрон билан ўйинда мухлисларнинг киритилиши бизга қўшимча далда бўлади",- дейди Жасур Яхшибоев ЎФА матбуот хизматига.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика