UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Жасур Жалолиддинов "Қайрат"га мослашуви, Қурбон Бердиев ва яна бир неча саволларга жавоб қайтарди Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов "Қайрат"га мослашуви, Қурбон Бердиев ва яна бир неча саволларга жавоб қайтарди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Қайрат" клуби футболчиси Жасур Жалолиддинов клуб матбуот хизматига интервью берди.

У ўз интервьюси давомида янги жамоага мослашуви, Қурбон Бердиев билан ишлаш ва янги мавсумда ўз олдига қўйган мақсади ҳақида гапирди. 

- Салом Жасур! Сен яқинда "Қайрат" аъзосига айландинг. Жамоа сени қандай кутиб олди? Кўникишга кимлар ёрдам бермоқда? Сен жамоада кўпроқ ким билан мулоқот қиласан? 

- Салом. Жамоа мени жуда илиқ кутиб олди, бундан жудаям миннатдорман. Бундай тарзда илиқ кутиб олинишимни кутмагандим. Дастлабки кунларда менга Еркебулан Сейдахмет ёрдам берди, аммо ҳозирга келиб жамоанинг барча аъзолари билан яхши муносабатлар ўрнатиб олдим. 


- Қайси жамоадошинг машғулотлар вақтида сени кўпроқ ҳайрон қолдирди? 

- Кимнидир алоҳида кўрсатиш қийин. Бутун жамоа юқори даражада ишламоқда ва янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўряпти. Агар кимнидир алоҳида кўрсатиш керак бўлса, Маки ва Яцекни айтган бўлардим. 

- Қурбон Бердиев қўл остида ишлаш қандай бўляпти? 

- Қурбон Бекиевичдек мураббий қўл остида ишлаш мен учун шараф. Фаолияти давомида бундай мутахассис билан ишлаш ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди. Клубга келган кунимдан бошлаб ҳар куни ўзим учун нималарнидир кашф қилмоқдаман. Олдинда турган мавсум мен учун жуда фойдали бўлади. 


- "Қайрат" олдида доимо битта вазифа туради - ҳар доим ғалаба қозониш. Ушбу мавсумда ўз олдинга қандайдир индивидуал мақсадлар қўйдингми? 

- "Қайрат" даражасидаги жамоа доимо ўз олдига қандай вазифаларни қўйишини ҳар доим билганман. Мен олдимга индивидуал мақсадлар қўймайман. Жамоанинг мақсадлари - менинг индивидуал мақсадларимдир!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика