UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  0 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Жасур Абдураимов: "Бу таркибни мен йиғмадим. Биринчи давра якунига қадар бор футболчилар билан ўйнаймиз" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Бу таркибни мен йиғмадим. Биринчи давра якунига қадар бор футболчилар билан ўйнаймиз"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди (2:1). Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари бўлди. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди, дея оламан", – Жасур Абдураимов. 

- Яқинда мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Янги мураббийларни ўзингиз таклиф қилдингизми ёки клуб раҳбарияти?

- Бош мураббий доим янги жамоага ўзининг ёрдамчилари билан келади. Ҳамма жойда шундай. Уларни ўзим таклиф қилдим.

- Зохид Абдуллаевнинг алмаштирилиши қай даражада тўғри бўлди?

- Унинг ёшини биласизми? Зохид Абдуллаев 37 ёшда. У чарчади. Иван Нагаевга ишонч билдирдик. Балки иккита ҳужумчи билан ўйнашииз керакдир. Бунинг устида машғулотларда ишлаймиз. Ҳужумчиларнинг иккиси ҳам тезкор. Нагаев эса ҳали ўзининг тўлиқ спорт формасида эмас. 

- Қанотларда тезкор футболчилар бўлиши керак. Бугун қанотларда ўйнаган футболчиларга тезкорлик етишмади...

- Бу таркибни мен йиғмаганман. Қўл остимдаги бор футболчилар билан давра охиригача ўйнаймиз. Барча футболчилар ҳаракат қилмоқда. "Пахтакор"да маҳоратли ижрочилар бор. Шунча йил бу клубда ўзим ишладим. Уларни яхши биламан. Қайсидир вазиятда омад етишмади. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Менимча, "Пахтакор" ва "Металлург"да вазиятлар тенг бўлди.

- Ўйин давомида ҳакамга нисбатан эътирозларингиз кўп бўлди...

- Футбол – ҳиссиётли ўйин. Ҳар қандай мураббий ўйингача меҳнат қилади. Оддий мисол, биринчи голни қаранг. Мен назоратчи эмасман. Мураббийман, вазифам – футболчиларни шуғуллантириш. Европага ўхшаб ҳужумкор ўйинни йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма хато қилади. 50 га 50 вазиятларда адашса, майли. Нимага бизда футбол йўқ?  Сал итариб юборса, жарима зарбаси белгиланмоқда, озгина нарсага ҳам ўйинни тўхтатмоқда. Ҳакамларга назоратчилар қараши керак. Футбол шахмат эмас, "контакли" ўйин.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика