UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  11 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  7 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  59 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4

Жасур Абдураимов: "Бу таркибни мен йиғмадим. Биринчи давра якунига қадар бор футболчилар билан ўйнаймиз" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Бу таркибни мен йиғмадим. Биринчи давра якунига қадар бор футболчилар билан ўйнаймиз"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди (2:1). Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари бўлди. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди, дея оламан", – Жасур Абдураимов. 

- Яқинда мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Янги мураббийларни ўзингиз таклиф қилдингизми ёки клуб раҳбарияти?

- Бош мураббий доим янги жамоага ўзининг ёрдамчилари билан келади. Ҳамма жойда шундай. Уларни ўзим таклиф қилдим.

- Зохид Абдуллаевнинг алмаштирилиши қай даражада тўғри бўлди?

- Унинг ёшини биласизми? Зохид Абдуллаев 37 ёшда. У чарчади. Иван Нагаевга ишонч билдирдик. Балки иккита ҳужумчи билан ўйнашииз керакдир. Бунинг устида машғулотларда ишлаймиз. Ҳужумчиларнинг иккиси ҳам тезкор. Нагаев эса ҳали ўзининг тўлиқ спорт формасида эмас. 

- Қанотларда тезкор футболчилар бўлиши керак. Бугун қанотларда ўйнаган футболчиларга тезкорлик етишмади...

- Бу таркибни мен йиғмаганман. Қўл остимдаги бор футболчилар билан давра охиригача ўйнаймиз. Барча футболчилар ҳаракат қилмоқда. "Пахтакор"да маҳоратли ижрочилар бор. Шунча йил бу клубда ўзим ишладим. Уларни яхши биламан. Қайсидир вазиятда омад етишмади. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Менимча, "Пахтакор" ва "Металлург"да вазиятлар тенг бўлди.

- Ўйин давомида ҳакамга нисбатан эътирозларингиз кўп бўлди...

- Футбол – ҳиссиётли ўйин. Ҳар қандай мураббий ўйингача меҳнат қилади. Оддий мисол, биринчи голни қаранг. Мен назоратчи эмасман. Мураббийман, вазифам – футболчиларни шуғуллантириш. Европага ўхшаб ҳужумкор ўйинни йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма хато қилади. 50 га 50 вазиятларда адашса, майли. Нимага бизда футбол йўқ?  Сал итариб юборса, жарима зарбаси белгиланмоқда, озгина нарсага ҳам ўйинни тўхтатмоқда. Ҳакамларга назоратчилар қараши керак. Футбол шахмат эмас, "контакли" ўйин.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика