UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  3 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  12 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

"Жасорат" соврини соҳиби Ҳасан Раҳимжонов билан суҳбат Янгиликлар

"Жасорат" соврини соҳиби Ҳасан Раҳимжонов билан суҳбат

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва Профессионал Футбол Лигаси йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Маросимда футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар билан бир қаторда биринчи лигада иштирок этган Тошкентнинг Рубин жамоаси шифокори Ҳасан Раҳимжонов ҳам "Жасорат" соврини билан тақдирланди. Биз Ҳасан ака билан боғланиб суҳбатлашдик:

- Ҳасан ака, аввало соврин билан табриклаймиз. Ўзингиз ҳақингизда гапириб берсангиз.

- Табрик учун раҳмат. Мен Мирзо Улуғбек тумани, 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонасида болалар травматолог-ортопед шифокори бўлиб ишлаш билан биргаликда 2019 йил февраль ойидан бери "Рубин" жамоасида ҳам ишлаб келяпман.

- Ўша "Пахтакор-2" - "Рубин" ўйинида қандай воқеа бўлганди?

- "Пахтакор-2" билан ўйинда жамоамиз футболчиси Ҳусан Ҳасанов мезбонлар дарвозабони билан тўқнашиб кетиб ҳушини йўқотиб қўйди ва тили орқага кетиб қолди. Зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатиб футболчини ҳаётини сақлаб қолишга эришдик.

- Ҳасан ака, кейинги йил ҳам "Рубин"да ишлашда давом этасизми?

- Ҳа. Футболни жуда яхши кўраман. "Рубин" жамоасида келаси йилларда ҳам яхши ишлаб келажакда Ўзбекистон терма жамоасида ишлашни ният қиламан.



Фарҳоджон Узоқов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика