UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  6 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  1 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  9 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  27 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  4 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  14 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  3 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2

"Жар" стадионидаги 2 учрашув вақти ўзгарди Янгиликлар

"Жар" стадионидаги 2 учрашув вақти ўзгарди

Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти маълум қилди.

"ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг марказлаштирилган учрашувлари вақтини белгилашда ўйинларнинг Тошкент шаҳрида — 19:00, Тошкент вилоятида — 18:30 ҳамда прожекторида муаммолар бор стадионларда — 17:00 (шомга қадар тугаши инобатга олиниб) ўтишини ҳисобга олганди.

“Сурхон” — “Навбаҳор” учрашуви якунида меҳмонлар устози вақт масаласи ҳақида фикр билдирди. “Пахтакор” раҳбарияти “Жар” стадиони прожекторлари масаласида иш олиб борди, ЎзПФЛ комиссари кеча — 20 август куни ёритиш тизимини қайта кўздан кечирди.

Бугун — 21 август куни ЎзПФЛ ва “Спорт” телеканали ўртасида ўйинлар вақти масаласида учрашув бўлиб ўтди. Вазиятдан келиб чиқиб, “Спорт” телеканали 22 август кунги “Навбаҳор” — “Машъал” учрашувини ҳамда 24 август кунги “Қўқон-1912” — “Андижон" учрашувини 18:30 да жонли эфирга олиб чиқишни маълум қилди. “Жар” мезбонлигидаги сўнгги ўйин — “Локомотив” — “Насаф” 27 август куни 17:00 да старт олиши белгиланганди. Айни вақтда “Спорт” телеканали мазкур учрашув вақти масаласида иш олиб бормоқда. Ўйин ёзиб олинган ҳолатда намойиш этилса ҳеч қандай муаммо бўлмайди, бироқ ЎзПФЛ мухлислар ўйинларни уйдан туриб кузаётгани сабаб, учрашувларнинг жонли ўтишидан манфаатдордир. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

ЎзПФЛ теледастурлардаги ўзгаришлар учун “Спорт” телеканалига миннатдорчилик билдиради", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" устози Андрей Канчелськис 10-тур доирасидаги "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин мусобақа ташкилотчилигидан норозилигини очиқчасига баён қилган ва ЎзПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев россиялик мураббийга жавоб қайтарган эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика