UZ

Сўнгги янгиликлар

14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  0 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  21 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  32 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  26 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик" Янгиликлар

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик"

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида эртага ярим финал баҳслари ўтказилади.

Чорак финалда Японияни 4:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртага финалга чиқиш учун Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.

Жанубий кореялик футболчилар аввалги босқичда Малайзияни 2:1 ҳисобида енгишди. Бу жамоа шунингдек, гуруҳ босқичида Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Ж.Корея бош мураббийи Ким Бонг Гил шундай деди:

- "Ярим финалгача етиб келдик ва бунинг учун ҳамма шогирдларимга раҳмат. Энди ярим финалда Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Мен кўрдимки, рақибнинг ҳимоя ва ҳужум чизиғида яхшигина боғлиқлик бор. Баъзи ўйинчиларим толиққан, шунингдек айримларида жароҳат бор. Аммо финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз".

- "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик, бу эса яхши бўлмаслиги мумкин. Лекин ютқазиб қўйсак бу баҳона бўла олмайди. Албатта, камчиликларимиз бор ва ўйиндан ўйинга уларни тўғрилаш устида ишлаяпмиз".

- "Биз ҳамма ўйинларни мана стадионда ўтказдик, балки бу ҳам устунлик бериши мумкин. Аммо биз ҳам бошқалар билан бир хил шароитдамиз, чунки барча жамоалар Хитойда ўйнаяпти".

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика