UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  4 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  6 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  3 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  61 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади Янгиликлар

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади

Афсонавий Марк Нобл бутсаларини михга илди.

35 ёшли ярим ҳимоячи "Вест Хэм" уй ўйингоҳида фаолиятидаги охирги учрашувида иштирок этди. "Болғачилар" "Сити"га қарши ўйин олдидан жамоанинг кўп йиллик етакчиси учун махсус маросим ўтказишди.

Мухлислар унинг шарафига ажойиб перфоманс тайёрладилар, Марк эса кўзёшларини тийиб тура олмади. 16-дақиқада (Ноблнинг рақами) олқишлар садоси остида бутун стадион жумбушга келди. 

"Бугун бу ерда менинг катта оилам бор... ва мен "катта оила" деганда, 60 000 кишини назарда тутяпман", – деди футболчи таъсирли оҳангда.

Билсангиз керак, Марк ҳар ўйиндан сўнг анъанавий тарзда кийиниш хонасини тозалайди. Қойил қолиш керакки, у бу ишини сўнгги учрашувидан кейин ҳам амалга оширди.

"Жаноб Вест Хэм" 18 йил давомида "болғачилар" асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилди – 549 та ўйин, 62 та гол, 61 та ассист. Ҳавас қиларли кўрсаткич!

Муаллифнинг телеграм каналига обуна бўлишни унутманг! >>> EkSport

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика