Жамшид Саидов ва Акмал Шораҳмедов "Локомотив" мураббийлар штабида фаолият юритади
15 дек 2021 20:07
Янгиликлар
Жамшид Саидов ва Акмал Шораҳмедов "Локомотив" мураббийлар штабида фаолият юритади
Бугун "Локомотив" ПФК раҳбарияти ва асосий жамоа мураббийлар штаби ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда жамоанинг янги бош мураббийи этиб Денис Коростиченко тайинланди. Йиғилишда Коростиченкога ёрдам берадиган мураббийлар штаби ҳам белгилаб олинди.
Кўпчиликка яхши таниш Жамшид Саидов ҳамда ушбу мавсум футболчилик фаолиятини якунлаган Акмал Шораҳмедов асосий жамоа мураббийлар штабидан жой олишди. Жамшид Саидов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борса, Акмал Шораҳмедов жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлайди.
Мураббийлар штабида шунингдек, тажрибали Андрей Микляев билан дарвозабонлар мураббийи Алишер Аҳмедов ҳам фаолият юритади.
"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар