UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  3 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  6 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  18 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  3

Жамшид Саидов: "Ўйин тақдирини пенальти ҳал қилди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ўйин тақдирини пенальти ҳал қилди"

Бугун бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда иштирок этган "Бухоро" жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов қуйидаги фикрларни билдирди: 

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Битта пенальти ҳаммасини ҳал қилди. Футболчиларга катта раҳмат, жамоамиз охиригача курашди. Қисқа вақт ичида кетма-кет ўйин ўтказиш осон эмас. Таркибимизда ёшлар кўп ва уларга вақт керак бўлади. Афсуски, ўзимиз кутган натижага эриша олмадик. 


- Ёзги трансфер ойнасида таркиб кучайтириладими? 

- Кучайишга ҳаракат қиламиз, лекин бу ўринда клубдаги молиявий аҳволниям ҳисобга олиш керак. Клубда қийинчиликлар бор. Муаммо ҳал бўлмагунча ПФЛ барибир заявкадан ўтказмайди, шу боис ҳаммаси жойига тушишини кутамиз. Сафимизда баъзилар бугун иккинчи ўйинини ўтказди. Уларни ҳам тушуниш керак.


- Клубларнинг давлат активлари агентлигига ўтишига қандай қарайсиз? 

- Мен бу яхши ёки ёмонлигини билмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика