UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Жамоасини ЕЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиққан азаматлар №2 ФОТО Янгиликлар

Жамоасини ЕЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиққан азаматлар №2 ФОТО

Кеча Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги 5та ўйин бўлиб ўтди.

Бир кун олдинги ўйинларда ўзини кўрсатган 5 нафар футболчи ҳақида мақола тайёрлагандик. Манба. Навбат кеча бўлиб ўтган баҳсларда қаҳрамон бўлганларга етиб келди.


Қозоғистон клуби биринчи марта Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади! Қўшниларимиз чемпиони Европанинг энг нуфузли мусобақасида ўйнайди. "Астана" Кипрнинг АПОЭЛЬ клуби қаршилигини енга олди. Дастлабки ўйинни ўз майдонида ўтказиб 1:0 ҳисобида зафар қучган "Астана" жавоб баҳсида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бунда жамоанинг сербиялик ярим ҳимоячиси Неманья Максимовичнинг хиссаси катта бўлди. Ўз вақтида "Верона"да ўйнаган футболчи шу йилнинг февраль ойида Қозоғистон клубига келган. Жавоб баҳсида айнан у сўнгги дақиқаларда мезбонлар дарвозасига гол урди.


АПОЭЛЬ (Кипр) - "Астана" (Қозоғистон) 1:1 (биринчи ўйин 0:1)
Қаҳрамон - Неманья Максимович



"Манчестер Юнайтед" қайтди. Бир йиллик танаффусдан сўнг "қизил иблислар" Европа майдонига қайтди. Жамоа плей-оффда Бельгиянинг "Брюгге" клубини икки ўйинда ҳам таслим қилди. Манчестерда ўтган илк баҳсда Мемфис Депай дублга эришганди. Кечаги жавоб ўйинида Уэйн Руни хет-трикка эришди. Шу боис иккала футболчини қаҳрамон сифатида танладик.

"Брюгге" (Бельгия) - "Манчестер Юнайтед" (Англия) 0:4 (биринчи ўйин 1:3)
Қаҳрамонлар - Мемфис Депай ва Уэйн Руни



Беларуснинг БАТЭ клуби Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига Сербия чемпиони "Партизан"ни енгиб йўл олди. Илк ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучган БАТЭ жавоб баҳсида биринчи бўлиб гол урди. Игорь Стасевич томонидан киритилган тўп беларусларнинг имкониятини ошириб юборди. Тўғри ўйин давомида серблар иккита гол уришди, аммо бу кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлгани йўқ.

"Партизан" (Сербия) - БАТЭ (Беларусь) 2:1 (биринчи ўйин 0:1)

Қаҳрамон - Игорь Стасевич



"Байер" клуби Римнинг "Лацио" клуби тўсиғидан ўта олди. Италияда ташкил этилган баҳсда "Лацио" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Жавоб баҳсида эса немислар йирик ғалабага эришишди. Бу йирик ғалабага Хоқон Чалхоноглунинг тезкор голи замин яратиб берди.

"Байер" (Германия) - "Лацио" (Италия) 3:0 (биринчи ўйин 0:1)
Қаҳрамон - Хоқон Чалхоноглу



Ўтган мавсум Римнинг "Рома" клубига сотиб юборилган Сейду Думбия яна ЦСКАга қайтди. Африкалик футболчи бўлмаганида балки Москва клуби гуруҳ босқичига чиқа олмасмиди. Ҳар ҳолда айнан Сейду Португалияда битта, Москвадаги ўйинда иккита гол урди. Ҳақли равишда айнан Думбияни ЦСКАнинг қаҳрамони сифатида танладик.

ЦСКА (Россия) - "Спортинг" (Португалия) 3:1 (биринчи ўйин 1:2)

Қаҳрамон - Сейду Думбия



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика