UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  0 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  6 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

"Жамоадан кетишимда ҳам чиройли гол ургандим, қайтишим ҳам шундай якунланди ёхуд бугунги "Пахтакор"да ҳамма нарса ўзгарган" - Сардор Рашидов "Қайрат" билан учрашувдан сўнг яна нималар деди? Янгиликлар

"Жамоадан кетишимда ҳам чиройли гол ургандим, қайтишим ҳам шундай якунланди ёхуд бугунги "Пахтакор"да ҳамма нарса ўзгарган" - Сардор Рашидов "Қайрат" билан учрашувдан сўнг яна нималар деди?

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов "Қайрат"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Футболчи бугунги учрашувда ажойиб зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди. 

"Ўйин қизиқ ўтди. Биринчи навбатда ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан стадионга келиб қўллаб-қувватлаб туришди. Расмий беллашувлар олдидан охирги ўртоқлик ўйинимизни кўтаринки руҳда якунладик. Суперлига ва Ўзбекистон кубогида ғолиблик учун курашамиз. Биласиз "Пахтакор" доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди", - дейди Сардор Рашидов.

- "Пахтакор"га қайтишингизни гол билан нишонлашни кутганмидингиз?

- Кутиш ёки кутмаслик эмас, гол уриш ниятим бор эди. "Пахтакор"даги сўнгги голимни ҳам "пушка" услубида ургандим. Буни қарангки, қайтишим ҳам шундай бўлди. Давомли бўлсин. 

- Жамоага кеч қўшилдингиз. Спорт формангиз қандай?

- 100 эмас, 70-80 фоиз яхши ҳолатда дея оламан. Ўйинларгача янада оптимал ҳолга киришга ҳаракат қиламан. 

- "Пахтакор"да нима ўзгарган?

- Бугунги "Пахтакор"да ҳамма нарса ўзгарган. Максим Шацких ўзи ҳам футбол ўйнаган. Шу боис қўл остидаги шогирдларини ҳам тушунади. Ўйлайманки, бу мавсум ОЧЛда ҳам яхши натижа кўрсатамиз.  

- Узоқдан кўп бор чиройли голлар урасиз. Бунинг сири борми?

- Ҳаммаси худодан. Биз фақат тепамиз, холос. 

- "Пахтакор"га ОЧЛда ҳам ёрдам берасизми ёки ёзда бошқа жамоалардан таклиф тушса клуб қўйиб юборадими?

- Бу саволингизга жавоб бера олмайман.

Рейтинг: +4   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика