UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  0 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  6 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  7 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  17 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1

✏️ “Жамоа сардори энг хавфли футболчи!”. “Истерн” бош мураббийи “Сўғдиёна” ҳақида нималар деди? Янгиликлар

✏️ “Жамоа сардори энг хавфли футболчи!”. “Истерн” бош мураббийи “Сўғдиёна” ҳақида нималар деди?

Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида ОФК кубоги доирасида “Истерн”га қарши майдонга тушади.

Мазкур баҳс олдидан гонконгликлар бош мураббийи Роберто Лосада фикрларига қулоқ тутдик.

- Роберто, сиз “Сўғдиёна”га қарши учрашувдан нималар кутмоқдасиз?
- Авваламбор, эътибор учун миннатдорчилик билдираман. Бу ўйин биз учун яхши тажриба бўлади. Негаки, таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор. Кейинги мавсумларга яхши тажриба олиш имкониятига эга бўламиз. “Сўғдиёна” яхши жамоа, уларга қарши ўйнаш орқали ёшларимиз ўзларига ишонч ошира олади.

- Сизнингча, “Сўғдиёна” сафида энг кучли футболчи ким?
- Мен кузатдим, рақибимиз жуда яхши жамоа. Таркибидаги барча футболчилари юқори савияда экани кўзга ташланди. Назаримда, жамоа сардори (Жасур Ҳасанов – муаллиф) чап қанот ярим ҳимоясида жуда хавфли экан. У ўз қанотида жуда яхши футболчи ва рақибга хавф туғдира олишини кўришга муваффақ бўлдим.



- Сизлар учун ўйиннинг Ўзбекистонда ўтиши қанчалик ёмон?
- Дарҳақиқат, биз ўз майдонимизда ўйнашни афзал кўрардик, лекин пандемия туфайли Ўзбекистонга тўп тепишга мажбурмиз. “Сўғдиёна” ўз майдонида ўйнаши улар учун жуда фойдали. Чунки мухлислар қўллаб-қувватлайди. Лекин сафарда ўйнашимизга қарамай, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- “Истерн”нинг ОФК кубогидаги асосий мақсади нималардан иборат?
- Мусобақа орқали яхши тажриба олмоқдамиз. Ўзбекистонда ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Зеро, стадионга келган томошабин икки жамоа ўйинидан баҳраманд бўлишини истаймиз. Ҳозирда бизда ҳеч қандай босим йўқ. Тўғри, рақиб биздан кучли ва фаворит экани ҳеч кимга сир эмас. Биз босимсиз мақсадга эришишга интиламиз.


Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви 6 сентябрь куни соат 18:00да Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бошланади.


Самандарбек суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика