UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  1 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  8 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  4 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  12 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  11 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  70 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6

"Жамоа Про лигага тушиб кетганда кўп ёшлар кўчада қолиб кетганди. Фузайловга фақат омад тилайман" ёхуд "Бухоро" футболчиси учун кейинги манзил қаер? Янгиликлар

"Жамоа Про лигага тушиб кетганда кўп ёшлар кўчада қолиб кетганди. Фузайловга фақат омад тилайман" ёхуд "Бухоро" футболчиси учун кейинги манзил қаер?

Икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага чиққан "Бухоро" таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Жамоани ярим ҳимоячи Бекзод Саидов (расмда 19-рақам – таҳр.) тарк этди. Унинг кейинги режалари билан қизиқдик. 



- "Бухоро"ни тарк этишингиз сабаби нимада? Жароҳат ёки бошқа омилларми?

- Ўйин амалиёти етарли бўлмади. Бор гап шу. 

- Жамоа элитага қайтди. 2020 йил "Бухоро"ни Про лигага тушиб кетиши ёш ўйинчиларга қай даражада салбий таъсир қилди?

- Кўп ёш футболчилар кўчада қолиб кетди. Янги мавсумда эътибор янада яхши бўлади, деб ўйлайман. 

- Суперлигага қайтишда нима кўпроқ роль ўйнади?

- Яхши таркиб йиғилганди ва ички муҳит аъло даражада эди. Барча футболчилар майдонга жонини берди. 

- Ҳаким Фузайлов ҳақида фикрингиз қандай? Мураббий билан гаплашиб олдингизми?

- Албатта, у киши билан гаплашиб олганман. Ҳаким Қаюмович яхши мураббий, икки йил ичида иккита жамоани Суперлигага олиб чиқди. Янги мавсумда фақат омад тилайман. 

- Бекзод Саидов учун навбатдаги манзил қайси жамоа бўлади?

- 1-2 та жамоалардан таклифлар бор. Ҳозирча сир сақлаганим маъқул. Балки Про лига ёки Суперлигада ўйнашим мумкин. Буни вақт кўрсатади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика