

"Чемпионатнинг илк ўйинида ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ғалабага ўз ҳиссамни қўша олганимдан мамнунман. Чемпионатнинг илк ўйини қийин бўлди. Бундан кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.
Голимни барча-барча онажонларга бағишлайман. 8-март билан барча барча онажонларимизни, опа-сингилларимизни табриклаб қоламан", - дея ўз фикрларига якун ясади Жалолиддин Машарипов.
Эслатиб ўтамиз, футболчи баҳснинг 54-дақиқасида гол киритиб, жамоасини ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Азиз Тўхтамуродов




