UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  17 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  5 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  6 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  176 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2

Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов бугунги машғулотлардан олдин ўз фикрлари билан бўлишди.

"Кеча соат тунги 03:00 да учиб келдим. Бугун биринчи машғулот. Олдимизда кўп вақт йўқ. Терма жамоа муҳитига тезроқ мослашиш керак. Чунки олдимизда жуда муҳим ўйинлар турибди. Биз тайёрмиз.

Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Бундан хурсандмиз. Жаҳон чемпионатига чиқсак, ҳаммамизга яхши бўлади. Мундиалда бошқа футболчиларимиз учун ҳам ўзларини кўрсатишга катта имконият бўлади. Остон Ўрунов, Аббосбек Файзуллаевларга ҳам йўл очилади.

Қирғизистонга қарши биринчи ўйинда қийналгандик, майдон ҳолати ёмон эди. Рақиб кучли, ҳозирги кунда рақибни менсимай тушиш ёмон оқибатларга олиб келади. Лекин ўз уйимизда ўйнамоқдамиз. Биз мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз.

БАА бошқа терма жамоаларга чиқиб, Ўзбекистондан очко олиб беришини сўраши нормал ҳолат. Биз буни кутгандик. Бундан келиб чиқиб, биз фақат ўз ўйинимизга эътибор беришимиз керак", -дейди Жалолиддин Машарипов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика