UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  5 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  83 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  13 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  5 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

Жалилов навбатдаги йиғинга чақирилган таркибни 2 октябрь куни эълон қилади Янгиликлар

Жалилов навбатдаги йиғинга чақирилган таркибни 2 октябрь куни эълон қилади

Теглар :  Виктор Жалилов
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов 2 октябрь куни таркибни эълон қилади.

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган олимпиячилар 9-13 октябрь кунлари Тошкентда навбатдаги йиғинини ўтказади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг асосий қисмини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказади. Икки босқичли тайёргарликнинг биринчиси 2-14 декабрь кунларига тўғри келса, иккинчиси 17-28 декабрь кунлари бўлиб ўтади. 9 январда бошланадиган Осиё чемпионатига бориш олдидан ҳам олимпиячилар 2 январда Дубайга жўнаб кетиб у ерда яна бир ҳафта мобайнида ташкил қилинадиган йиғинда мусобақага тайёргарлик кўрадилар.

Виктор Жалилов бошчилигидаги олимпия терма жамоасининг олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш йўлидаги тайёргарлик жараёни учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси мураббийлар штабининг талаблари асосида мавжуд шарт-шароитларни муҳайё қилиб берган. Тайёргарликнинг режа асосида боришини бош мураббий назорат қилиб боради ва федерация раҳбариятига ҳисобот беради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика