UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  5 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  4 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  2 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  13 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  1 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  2 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  13 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  5 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3

Жаҳонгир Усмоновни табриклаймиз! Янгиликлар

Жаҳонгир Усмоновни табриклаймиз!

Усмонов Жаҳонгир Мираброрович бугун 51 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан сайтимиз ходимлари номидан мамлакатимизда футзалга пойдевор қўйган Жаҳонгир Усмоновга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, куч-қувват тилаб қоламиз.

Мамлакатимизда футзалнинг ривожига катта ҳисса қўшган Жаҳонгир Усмоновни алоҳида эътироф этган бўлардик. Жаҳонгир Усмонов собиқ Ўзбекистон футзал Ассоциациясига 2006 йил вице-президент этиб тайинланган ва 2018 йилга қадар шу лавозимда фаолият юритиб келган эди. Бундан ташқари, у "Ардус" жамоаси президенти ҳисобланарди.



Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2006 йилдан бери Осиё чемпионатларида 3 бор кумуш медални ва 2 маротаба бронза медални қўлга киритди. Тошкент эса 3 маротаба қитъа биринчилигига мезбонлик қилди. Айниқса, 2016 йил пойтахтимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ҳалигача кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ана шу мусобақада айниқса мухлислар бутун ОФКни лол қолдиришди. Осиё чемпионатининг ўтказилишига ҳам юқори баҳо берилди, биринчи ўйиндан то сўнгги финал беллашувига қадар барчамизни бирдек ҳис-ҳаяжонда ушлаб турди. Ана шу мусобақада терма жамоамиз ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди ва Колумбия мезбонлик қилган мундиалда иштирок этиб қайтди. Гарчи, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлсада, уларнинг ўйини мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.

Икки йил олдин футзал терма жамоамиз Туркманистон пойтахти Ашхободдан кумуш медаллар билан қайтишди. Шу кунгача Ўзбекистон Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида 3 маротаба бронза медалини қўлга киритган, лекин финалга чиқмаган эди. Демак, бу борада "Ашхобод-2017"даги финал олдинга яна бир қадам ташланганини англатади.

Бир сўз билан айтганда, юқоридаги ютуқларда Жаҳонгир Усмоновнинг ҳиссаси жуда катта бўлган.

Ўзбекистонда футзални ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Жаҳонгир Усмоновга миннатдорчилик билдириб қоламиз.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика