UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  6 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Жаҳонгир Жиямуродовдан хайрли иш Янгиликлар

Жаҳонгир Жиямуродовдан хайрли иш

Яқин ўтмишнинг номдор футболчиларидан бири Жаҳонгир Жиямуродов фаолияти давомида орттирган жароҳатлари эвазига маълум муддат "кичик танаффус"га чиққан.

У бўш вақтини бекорга ўтказмаяпти. Айни пайтда хайрли ишларга қўл урган. Ж.Жиямуродов ўзи туғилиб ўсган Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги Бирлашган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сунъий қопламали мўъжазгина футбол майдонини барпо этган. Таъкидлаш жоизки, ҳар куни мазкур ўйингоҳ ҳаваскор футболчилар билан банд бўлади. Жаҳонгир Жиямуродов ташаббуси билан "9 май – Хотира ва қадрлаш куни" байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида бу ерда футбол турнири бўлиб ўтди. Унда 2006-2007 йилда туғилган ўсмирлардан иборат 10та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди.  Барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Ипакчилик маҳалласи жамоаси (мураббий – Умид Мамараҳимов) бош совринни қўлга киритишди. Қолган совринли ўринлар – Баҳор ва Янги ҳаёт жамоаларига насиб этди. Мусобақага таклиф этилган меҳнат фахрийлари, иккинчи жаҳон уруши фронт-орти фахрийлари, афғон уруши қатнашчилари, маҳалла фаоллари ғолиб ва совриндорларни муносиб қутлашди. 

– Гувоҳи бўлганингиздек, ҳамма ўйинлар жуда кескин ва муросасиз тарзда ўтди. Жамоалар сафида бир қатор иқтидор эгалари борлиги кузатилди. Буларга ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, футбол билан шуғулланишлари учун имкон қадар зарур шарт-шароитлар яратиб беришимиз керак. Ўйлайманки, мазкур турнир анъанавий бўлиб қолади. Келгусида қўшни вилоятлардан ҳам жамоалар таклиф қилишни режалаштирганмиз. Асосий мақсад – янги номларни излаб топиш ва кашф этишдан иборат, - деди биз билан суҳбатда Ж.Жиямуродов.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика