UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  2 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Жаҳонгир Жиямуродов: "Барқарорлик "Насаф"нинг асосий қуроли" Янгиликлар

Жаҳонгир Жиямуродов: "Барқарорлик "Насаф"нинг асосий қуроли"

Бугун ўзбек футболи учун муҳим кун саналади.

Жумладан, Қаршининг «Насаф» жамоаси ОФК кубоги финалида Баҳрайнда «Ал-Муҳаррақ» клуби билан куч синашади. Эътиборлиси, ОФК кубоги финали – «аждарлар»  учун бегона мусобақа эмас. Жумладан, қаршиликлар бундан  10 йил олдин – 2011 йилнинг 29 октябрь куни ОФК кубоги финалида «Кувайт СК» жамоасини мағлуб (2:1) этиб, халқаро майдондаги илк совринга эга чиқишганди. 

Мазкур учрашувда ҳаракат қилган маҳоратли ҳимоячи Жаҳонгир Жиямуродов ҳам «Насаф»нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшганди. Таъкидлаш жоизки, Жаҳонгир футболчилик фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзаларни айнан «Насаф»да ўтказганини мухлислар яхши эслшади. 

«Аждарлар»нинг собиқ аъзоси бўлажак муҳим баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди: - «Насаф»нинг тарихий муваффақиятига ўз улушимни қўшганимдан бағоят мамнунман. Ўшанда, йигитлар билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, ОФК Кубоги соҳибига айлангандик. Мана орадан 10 йил ўтиб, «аждарлар» яна бир бор финалда майдонга тушишади. Бугунги «Насаф»нинг таркиби кескин ёшарган. Аммо, жамоада барқарорлик йўқолмаган. 

Яъни, қаршиликлар миллий чемпионатда доимий равишда совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг номдор клубларига ҳар томонлама муносиб қаршилик кўрсатиб келишаётгани таҳсинга лойиқ, албатта. Воҳада футбол инфратузилмасининг яхши йўлга қўйилгани боис жуда кўплаб истеъдод эгалари вояга етишяпти.  Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, олимпия терма жамоалари таркибларига «Насаф»  футбол академиясининг жуда кўплаб тарбияланувчилари ҳам жалб этилаётгани ҳам юқоридаги фикримни исботлайди. 

Демоқчиманки, «Насаф» футбол академияси нафақат юртимизда балки Осиё миқёсида ҳам етакчи футбол таълими масканларидан саналади. «Насаф»  футбол академиясида ёш футболчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган. Республикамизнинг барча минтақасида «Насаф» академиясидек футбол мактаблари ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Баҳрайнда ёш «аждарлар»ни жиддий синов кутиб турибди. «Ал-Муҳаррақ» эса бир қатор тажрибали футболчиларга эга. 

Ўйлайманки, Рўзиқул Бердиев шогирдлари клубнинг азалий аънаналарини давом эттирган ҳолда ёруғ юз билан ватанимизга қайтишади. Таркиб ва ўйиндаги барқарорлик «Насаф»нинг асосий қуроли деб, ҳисоблайман.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика