UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  4 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Жаҳонгир Абдусаломов: "Ўйинда бироз хотиржамликка берилдик" Янгиликлар

Жаҳонгир Абдусаломов: "Ўйинда бироз хотиржамликка берилдик"

Про лига 21-туридан ўрин олган "Янгиер-Қурувчи" – "Зомин" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Жаҳонгир Абдусаломов фикрларига қулоқ тутдик.

"Аввало, муҳим ғалаба билан барчани табриклайман. Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Шундай бўлишини аввалдан билардик. Лекин биз муваффақият қозониш учун охиригача курашдик ва ҳақли равишда муваффақият қозондик. 

Тўғриси, "Зомин"га қарши ўйинга қадар фақат бир кун машғулот ўтказдик. Барибир бу ҳам ўйинга таъсир қилди. Қолаверса, рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин жамоамиз озроқ хотиржамликка берилди. Шу сабабли гол уришга бироз қийналдик. 

Умуман олганда, "Зомин" яхши жамоа. Бир киши кам бўлиб ҳам яхши ҳаракат қилди. Голимга келсам, бу сафар ҳам омадим келди (кулади). Жамоанинг кейинги ўйинларига омад тилайман", – деб сўзини якунлади Абдусаломов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика