UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  3 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  6 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  18

Жаҳонгир Абдурашидов: "Майдонда ўйинни эмас фақат уч нафар ҳакамни кўрдим. Бу футбол эмас" Янгиликлар

Жаҳонгир Абдурашидов: "Майдонда ўйинни эмас фақат уч нафар ҳакамни кўрдим. Бу футбол эмас"

Теглар :  ХоразмЗомин
Про лиганинг сўнгги ҳал қилувчи турида "Хоразм" ўз майдонида "Зомин"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.

"Тўғриси футбол кўрмадим. Уч нафар ҳакамни кўрдим, холос. Про лигада шундай бўлаётган бўлса билмадим. Ўйинни қайтадан кўриб чиқмаса бўлмайди. Йигитлар совуқда меҳнат қилиб майдонга чиқмоқда, уч нафар ҳакам ўйин тақдирини ҳал қилмоқда. Кўзимни олдида қанот ҳаками икки маротаба ўйиндан ташқари ҳолатда байроғини кўтармади. Балки атайлаб "Хоразм" жамоаси учун ўзгартириб беришдими ҳакамни? Бу футбол эмас. Бутун мавсум яхши ўтди, лекин шу вақтгача бундай ҳакамликни кўрмагандим. Тўғриси ҳайрон қолдим. Бундай бўлишини кутмаган эдим. Йигитлар анча ўзига келиб қолганди, ўйинимиз ҳам чиқаётганди. Бўлмаса кеча яқинда ҳакамлар ҳақида қарор қабул қилишди. Шундан кейин ҳам бу ҳолат бўляпти. 

Буёғи қарорни ҳомийлар қабул қилади. Режалар ўзгариб кетсак керак",- дейди Абдурашидов.



Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика