UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  0 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  3 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2

Жаҳон футбол лигалари форуми Осиё етакчилари учун учрашув ташкил қилди Янгиликлар

Жаҳон футбол лигалари форуми Осиё етакчилари учун учрашув ташкил қилди

Дубайда Жаҳон профессионал футбол лигалари ассоциациясининг 2022-йилги форуми бўлиб ўтди.

Форум ташкилотчилари Осиё қитъаси вакилларининг алоҳида йиғилишини ҳам ўтказди. Унда Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Малайзия ҳамда Ҳиндистон лигалари иштирок этди.

2022-йилдан бошлаб Осиё футбол конфедерацияси ҳам қитъанинг етакчи лигалари билан ўзаро фикр алмашишни йўлга қўйганини қайд этиш керак. Осиё қитъасининг қолган конфедерациялардан сезиларли катта эканлиги география, иқлим, масофа, футболнинг ривожланиши тезлиги каби масаларга ўз таъсирини ўтказиб келади. Шу кунга қадар мусобақаларга, асосан, терма жамоалар нуқтаи назари билан эътибор қаратилган бўлса, эндиликда юқорида қайд этилган давлатлар лигалари ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишни бошлади. Бу эса клублар иштирокидаги мусобақаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.  

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубларни лицензиялаш масаласида 2021-йилги мавсум якунлари бўйича Осиёда Япония ва Жанубий Кореядан кейин учинчи бўлганини қайд этиш керак. Шунга қарамай, медиа ва маркетинг масалаларида қитъа етакчилари бошқа мамлакат лигалари ҳисобланади. ЎзПФЛ мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бунда етакчиларга максимал яқин бўлиш ҳаракатларини аллақачон бошлаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика