
Хорватия терма жамоаси икки учрашув натижасига кўра Грецияни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Швейцария ҳам илк учрашувдаги голи туфайли Шимолий Ирландия билан икки ўйинли баҳсда ғолиб чиқди ва улар ҳам Россияга борадиган бўлишди.
Айни дамда жаҳон чемпионатида иштирок этиши маълум бўлган жамоалар сони 28тага етди. Бугун ва эртага турнирнинг сўнгги қатнашчилари номи ҳам аниқ бўлади. Эътиборингизга ҳозиргача мундиал йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар рўйхатини тақдим этамиз.
