UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07Месси “гол+пас” тизими бўйича 500 очко жамғарди  1 01:48Италия чемпионати. “Наполи” – “Интер” учрашувида ҳисоб очилмади  1 01:41Испания чемпионати. "Барселона" ишончли ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади+ФОТО  8 01:38Франция чемпионати. “Нант” “Генгам”ни мағлуб этди ва учинчи поғонага кўтарилди ва бошқа натижалар  1 00:45Англия чемпионати. “Саутгемптон” 85-дақиқада дурангни ғалабага айлантирди  1 23:54Германия чемпионати. “Бавария” “Боруссия” га етиб олди  9 23:38Испания чемпионати. “Спартак”дан бешта гол ўтказган “Севилья” бу сафар ҳам тўрт тўп фарқи билан мағлуб бўлди  11 23:27Россия чемпионати. “Спартак” ўз майдонида “Амкар” билан муросага келди  0 23:11Италия чемпионати. “Сампдория” йирик ғалабага эришди  0 22:56Хосеп Гвардиола: “Ғалаба қозонишда давом этаётганимиздан хурсандман”  5 22:29Франция чемпионати. Кейта ва Фалькаонинг голлари «Монако»га ғалаба келтирди  2 22:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 22:05Жозе Моуриньо: "Ғалабани кўпроқ истаган жамоа ғолиб бўлди"  30 21:57Антонио Контенинг 4:2 ҳисобидаги ғалабадан кейинги фикрлари қандай бўлди?  9 21:36Агуэро «Ман Сити» тарихидаги энг яхши тўпурарга етиб олди   13

Жаҳон чемпионатига чиқдик ҳам дейлик, бу бизга нима беради? Янгиликлар

Жаҳон чемпионатига чиқдик ҳам дейлик, бу бизга нима беради?

Шу кунларда жаҳон чемпионатига чиқиш масаласи ўзбек футболининг бош мавзуси бўлиб турибди.

Эронга мағлуб бўлганимиздан сўнг бу мавзу бироз совуган, гўёки имконият бошқа қолмаганди, аммо эртаси куни Қатар Жанубий Кореяни 3:2 ҳисобида ютиб бергач, яна ҳаммаси жойига тушди.

Эндиликда яна ҳаммаси ўз қўлимизда, олдимизда иккита ўйин қолди ва иккаласида ғалаба қозонсак, марра бизники. Рақиблар қандай ўйнади, фалончи жамоа ютдими деб қараб ўтирмаймиз. Иккита ўйинда ғалаба қозонсак, очколаримиз 18тага етади ва қарабсизки биз жаҳон чемпионатидамиз!

Олдинда бизни иккита ўта муҳим баҳс кутмоқда: 31 август куни сафарда Хитой меҳмони бўлсак, 5 сентябрь Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қиламиз ва шу билан саралашнинг гуруҳ ўйинлари ўз якунига етади. Ҳозирги шароитдан келиб чиққанда Хитой ҳам, Жанубий Корея ҳам бизга нисбатан жуда кучли эмас. Шундай экан, иккала рақибни ҳам мағлуб этса бўлади. Ҳар ҳолда бунга футболчиларимиз кучи етишига тўлиқ ишонамиз.

Афсуски, Эронга қарши баҳс биз учун муваффақиятсиз якунланди. Биз рақибга қарши айтарли ҳеч нарса қила олмадик. Бошқалар қатори мен ҳам бу ўйинни катта қизиқиш ва интиқлик билан кутдим. Сайтимиз орқали Эрон билан ўйинга фалончи кун қолди дея ҳар куни бўлмаса ҳам тез-тез шуни эслатиб турдик. Лекин натижа ва ўйин барчамизнинг ҳафсаласини пир қилди.

Мағлубиятдан ҳамманинг - мураббийлардан тортиб футболчилар, мухлислар-у мутахассисларнинг дили ғаш бўлгани бор гап. Лекин Миржалол Қосимов айтганидек, ўзбекларда ҳар доим имконият бўлган ва мана шу имконият ҳозир ҳам ўз қўлимизда.

Ҳозир шундай ҳолатдамизки, келаси йил Россияда бўлиб ўтадиган жамҳон чемпионатига боришимизга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди. Баъзилар айтганидек, жаҳон чемпионатига чиқишга тайёрмизми, чиқсак у ерга бориб йирик ҳисобда юқазиб келсак бундан нима фойда каби гапларга умуман аҳамият бериш керак эмас. Чунки Ўзбекистонда футбол ривожланиши учун ҳам терма жамоамиз жаҳон чемпионатига бориши шарт.

Хўш, жаҳон чемпионатига чиқдик ҳам дейлик, бу бизга нима беради? Масалан, шахсан мен бунда ҳеч бир салбий жиҳатни кўрмаяпман. Россияга бориб йирик ҳисобда ютқазамизми ё ўйнай олмаймизми бу умуман бошқа масала. Бугунги кун тартибидан ўрин олган мавзу бу эмас. Лекин чиқсак, ривожланиш сари жуда катта сакрашни амалга оширамиз.

Биринчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, Ўзбекистон ҳукуматининг футболга бўлган эътибори ошади. Баъзи бир салбий қарашлар ўз-ўзидан ижобий томонга ўзгаради. Давлат футбол ривожи, керак бўлса, терма жамоамизнинг жаҳон биринчилигида муносиб иштироки учун алоҳида дастур тузиб чиқади. Ўзбек футболи мавзуси юқорида доирадаги мажлисларда кун тартибидан ўрин олади.  

Иккинчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, Россия бизга узоқ ё бегона эмас. У ерга бориб худди уйдагидек ўзимизни ҳис қилишимиз мумкин. Тилни биламиз, урф-одатларни биламиз, қолаверса уларнинг ҳам бизга нисбатан ҳурмат ва муносабати бўлакча.

Учинчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, ўзбек мухлислари яна стадионга қайта бошлайдилар. Олий лига тугул, биринчи лигага ҳам қизиқиш кучаяди. Одамлар футболга бошқача кўз билан қарашади. Айниқса, олий лигага эътибор кучаяди. Ҳатто оддий ўйинларга ҳам ишқибозлар ташрифи ошади.

Тўртинчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, Россиядаги мусобақада терма жамоамизни ҳеч ким ёлғизлатиб қўймайди. Аввало у ерда истиқомат қилаётган ватандошларимиз кўп. Қолаверса, Ўзбекистондан неча минглаб одамлар боришини бир тасаввур қилиб кўринг-а. Ишонаманки, жаҳон чемпионатига борсак, энг кўп мухлис Россиядан кейин Ўзбекистонники бўлади. (Ва яна шуни айтиш мумкин, россияликлар ҳам бизга ишқибозлик қилишади).

Бешинчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, дунё Оммавий ахборот воситаларининг бизга бўлган эътибори ошади. Бошқа 31та терма жамоа қатори бизни ҳам бутун дунёда гапиришади. Керак бўлса, ҳатто Россия матбуоти бизни бутун жаҳонга реклама қилиб беради. Россиянинг барча спортга оид каналлари биз ҳақимизда лавҳалар тайёрлайди, ҳеч қандай таржимонсиз интервьюлар олишади.

Олтинчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, ҳали Россияга бормасимиздан олдин Ўзбекистондаёқ ОАВнинг футболга бўлган эътибори кучаяди. Катта эҳтимол билан "Спорт" телеканали олий лиганинг деярли барча учрашувларни жонли равишда намойиш этишни бошлайди. Биринчи лига ўйинлари ёритилади. Матбуот анжуманлари, футбол тадбирлари журналистлар билан қайнайди.

Еттинчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, терма жамоамиз ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун рақиб топишда қийналмайди. Рақиблар ўзи бизни топади. Тошкентга ҳатто манаман деган жамоаларни ҳам чақириш имконига эга бўламиз. Керак бўлса, ким билан ўйнаш лозимлигини биз ҳал қиламиз.

Саккизинчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, ОФК олдидаги эътиборимиз ошади. Улар биз томондан бериладиган маслаҳатларга ҳам қулоқ тутишади. Аввало ФИФАнинг ўзи бизга қизиқишни бошлайди. Керак бўлса, ФИФАдан раҳбарлар, журналистлар келиб ўзбек футболи билан яқиндан танишишади. Биз ҳақимизда инглиз, испан, немис, итальян, француз ва бошқа халқаро тилларда ёзишади.

Тўққизинчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, Ўзбекистон ёшларининг футболга қизиқиши кескин даражада кучайиб кетади. Ўғлини футбол мактабига бериш учун ота-оналар ҳатто навбат кутишади. Бунинг ортидан кўплар мактаблар, стадионлар ва майдонлар эпақайга келтирилади. Катталар футболи эса чинакам профессионал тус олади.

Ўнинчидан, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, бундан аввало ўзбек мухлислари, Ўзбекистон халқи ютади. Футболимиз раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, журналистлар, мухлислар - хуллас ҳаммамиз ютамиз. Халқнинг кўзида қувонч порлайди, футбол биз учун байрам тусини олади.

Бу рақамларни ўн биринчидан, ўн иккинчидан... йигирманчидан, хуллас исталганча давом эттириш мумкин. Юқори айтиб ўтганимиздек, агар жаҳон чемпионатига чиқсак, йирик ҳисобларда ютқазиб бекорга шарманда бўлиб қайтамиз дея умуман салбий фикрга бориш керак эмас. Инсон доим яхшиликни ўйлаб, яхшиликка интилиб яшаши керак. Зеро, ҳаётда бўлгани каби футболда ҳам яхши натижалар яхши ўйлардан кейин келади.

Шундай экан, барча футболчи ва мураббийлардан илтимос қиламиз, навбатдаги икки ўйинда ғалаба қозонинг ва Ўзбекистон халқига қувонч улашинг. Чунки халқимиз бу дамларни 26 йилдан бери кутмоқда. Биз ҳар доим Сизларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ишонинг, ёзилаётган танқидлар ва гапирилаётган аччиқ гаплар Сизларни ёмон кўришимиздан эмас, балки мундиал эшигини очинглар дейишга қаратилган.

Жаҳон чемпионатига боришни футболчиларимиз ҳаммадан кўп хоҳлаётганини биламиз ва бу йўлда уларга омад тилаймиз. Ишонинг, Хитой ҳам, Жанубий Корея ҳам бугунги кунда ютиб бўлмайдиган рақиблар эмас. Ахир қачондир шов-шув юз бериб Ўзбекистон ҳам жаҳон чемпионатига чиқиши керак-ку ва насиб қилса бу кунларни кўришимизга оз қолди.

Барчангизга ҳурмат билан, журналист Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: +94   

Фикрлар

+24   
19 июн 10:35:18
Halol futbol uchun
Bir maqola o'qib qoldim (adminlar uchun: bu mening fikrim emas)

Футболимиз атрофидаги ўйиндан ташқари бўлаётган “ўйин”лар ҳақида…
Мен футболга умуман қизиқмайман. Атрофимдаги одамларни кузатиб туриб баъзан, бу олам фақат футболдан иборатмикан деб ўйлаб қоламан. Кейин ўзимга-ўзим савол бераман: нега мен футболга қизиқмайман? Ёки мен ҳам ишқибозлик қилиб кўрсаммикан. Ҳеч бўлмаса ўзимизнинг терма жамоага бир бор ичимда бўлса ҳам “Олға бос!” деб қўйсам бўлмасмиди. Ёки менда ватанпарварлик ҳисси йўқмикан деб ўзимдан гоҳо хавотир ҳам оламан.

Аслида эса мен футболга қизиқишни ҳам истамайман. Бунинг сабаби – бугунги ўзбек футболидаги ифлос сиёсатни англаб етганимдадир. Ўзбекистон футболи –мухлисларни алдаш дегани. Мавриди келган экан Ўзбекистон футболидаги бир сирни очиб қўймоқчиман. Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўйнамаган.

Терма жамоамиз фақат ва фақат Жахон чемпионатига чиқиш учун банд қилинадиган ўринларни сотиш учун тўп суради. Энди сўзларимни исботини келтириб ўтаман. Эътибор берсангиз Ўзбекистон терма жамоаси саралаш ўйинларини кўнгилдагидай шиддат билан бошлайди. Ҳал қилувчи ўйинларга келганда ютқазиб қўяди.

Бу бекорга эмас. Бизга қарши ўйнайдиган давлатлар жуда бой давлатлар ҳисобланади. Судия Арабистони, Эрон, Қатар, Япония, Жанубий Корея каби бой давлатлар доимо бизга рўбарў келади. Аслида футболда ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон билан араб давлатлари ҳисоблашмасдан ўзга чоралари йўқ. Аммо доимо Ўзбекистон билан бир гуруҳга тушиш улар учун бахт. Сабаби улар Ўзбекистон жамоасини ютуб бўлмаса-да, лекин ўзлари учун арзимаган, аммо биз учун катта бўлган сумма эвазига сотиб олишлари қийин эмас.

Араб давлатларида ҳаттоки, оддий футбол ишқибози бўлган биргина шайх ҳам бир ўйин тақдирини олдиндан ҳал қилиши мумкин. Улар шундай савдо-сотиқ ишларини олиб борадики, Ўзбекистон футболининг тепасида турган ҳар бир раҳбарга бемалол етиб ортадиган суммани ҳеч нарса кўрмагандай бериб юборишади. Албатта савдо-сотиқ ишлари Мираброр Усмонов билан олиб борилади. Бу савдода чакана пуллар айланмайди. Футболимиз тепасида турганлар бир мавсумда юзлаб миллионларни бўлиб олишади. М.Усмонов бойликларининг ҳисоби мисли кўрилмаган даражада ошиб кетганлигининг боиси ҳам шунда.

Биргина мисол, тахминан 2005 йиллар эди. Пахтакор стадионида Саудия Арабистони билан ўйин бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси учун ғалабанинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди. Жамоамиз олдинги ўйинларнинг барчасини ютқазиб бўлган. Аниқроқ қилиб айтсак сотиб бўлган эди. Саудия Арабистонининг терма жамоасига эса ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди.

Биринчи таймда Ўзбекистон 1-0 ҳисобида ютади. Танаффусда эса стадионда оддий томошабин бўлиб турган бир Араб шайхи терма жамоамиз мурббийи бўлган Саркисян олдига келиб унинг хориж банкидаги ҳисоб рақамига 3 миллион АҚШ доллари ўтказиб беради-ю, иккинчи таймда эса Ўзбекистон терма жамоаси 1-3 ҳисобида ютқазиб беради.

Футболимиздаги ёзилмаган қоидага биноан Саркисян ишлаган маблағнинг маълум бир қисмини ўйинчиларга, маълум бир қисмини тепадаги раҳбарчаларига узатиши лозим эди. Аммо ўзига муқаррар ҳукм ўқилганини англаб етган Саркисян барча суммани ўзида олиб қолади.

Шундан сўнг у бош мураббийликдан олинади. Шов-шувлар болалаб кетмаслиги учун уни “Нефтчи”га мураббий қилиб ўтказишади. Энди ўзгалар пулини ҳисоб-китоб қилиб кўрайлик. Терма жамоамиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган ўйин 3 миллион АҚШ долларига сотилган бўлса, аҳамиятга молик ўйин қанчага сотилиши мумкин? 10 ёки 20 миллион АҚШ доллари ҳисобида бўлишини тахмин қилваеринг. Нефть ортидан миллирдлаб бойликларга кўмилиб ётган шайхлар учун 100, 200 миллион долларлар ҳам писта пўчоқдек гап.

Гарчи футболни унчалик тушунмасам-да, футбол ҳақида иккита таклиф бермоқчиман. Футболимизни ривожлантириш учун аввола уни Арманлардан халос этишимиз керак. Ундан сўнг ўйинчиларимизга тўп тепишни ўргатишимиз зарур...

Футбол мутахассислари ҳар бир мағлубиятдан сўнг жон куйдириб тактикамиз ва мураббийимиз ҳақида кетма-кет фикрлар билдириб қолишади. “Фалончини майдонга тушириш лозим эди. Фалончини майдондан чиқариш керак эди. Ҳимояни мустаҳкамлаб ҳужумкор ўйин кўрсаташ зурур эди. Чап қанотни ўнг қанот билан алмаштириш керак эди. Рақибни олдиндан ўрганиб чиқиш лозим эди” каби ақилли фикрларни қалаштириб ташлашади.

Лекин ҳар бир мағлубият ортида миллионлаб долларларнинг тақдири ётганлигини наҳот улар билмасалар? Балким, билишлари ҳам мумкин. Журналистларимиз ўзларича тиши ўтган биргина мураббийнинг устига мағзава ағдариш билан хуморидан чиқишмоқда. Мураббийдан тепага ўтишга эса ботина олишмайди. Бир замонлар мураббийдан тепага сакраб кўришган Диёр ва Зафар Имомхўжаевларнинг аянчли тақдири барча журналистларга ўрнак қилиб кўрсатилди. Энди яна ўн йиллар чамаси танқид бобида мураббийдан нарига ўта олмайдилар…

Агар Бразилия, Германия ёки Италия каби кучли терма жамоаларидан бирини олиб келиб Ўзбекистон номидан ўйнатган тақдирда ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаймиз. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун давлатда – Футбол Федерациясида коррупция деган тушунча бўлмаслиги лозим. Ёки федерация раҳбарларидан тортиб заҳирада ўтирган ўйинчигача ўтакетган ватанпарвар бўлиш керак.

Шундагина рақиблар томонидан таклиф этилаётган юзлаб миллионлардан воз кечган ҳолда жаҳон чемпионатига йўлланма олиш мумкин. Агар футболимиз ортидан келаётган пуллар давлат ҳисобига ўтганда ҳам жуда катта ишлар қилиш мумкин эди. Лекин бу “даромад” соҳиблари тўсатдан ўлиб қолиб, қайсидир хориж банкларида қолиб кетмоқда…

Бошқа қитъаларни билмадим. Осиё қитъасидан жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун давлат бой бўлиши керак ёки ўтакетган ватанпарвар бўлиши зарур. Бизда булардан ҳеч бири мавжуд эмас. Футболимиз тақдири бир умр Арманлар қўлида бўлган бўлса, ватанпарваликни ўйламасак ҳам бўлаверади.

Истисно тарзида айтишимиз мумкин, камбағал давлатлардан биргина Шимолий Корея бир марта 2006 йил жаҳон чемпионатига чиққан эди. Сабаби ҳар бир мураббийдан тортиб заҳирадаги ўйинчисигача ҳаттоки, шифокорига ҳам ўлим жазосини тайёрлаб қўйган ҳолда майдонга туширишган. Бу ҳам тўғри қарор. Ўлиб кетадиган бўлса сотилишга не ҳожат.

Бизда шундай иқтидорли ёшлар борки, улар Месси, Криштиано Роналдуларни ҳам доғда қолдириши мумкин. Уларда футбол ўйнаш учун зарур бўлган хусусиятларнинг барчаси бор. Аммо биргина “танка” ёки пули йўқ. “Танка”си ёки пули борлар эса тўпни тўғри тепишни ҳам билмайди. Шу каби майда ва йирик муаммолар футбол федерациясида қалашиб ётибди. Аммо федерацияда тизим ва муҳит бузилган. Қисқаси, федерацияни ёпиб – федерация президентидан тортиб қоровулигача барчасини пахта теримига ҳайдаш керак.

Футболимизнинг махфий сирларини дунёга дастурхон қилиш футболга умуман қизиқмаган камина учун зарурмиди? Албатта, керак эмас. Аммо футболимиз ортидан кўз ёш тўкиб ўтирган мухлисларга раҳмим келади. Шундай мухлисларимиз борки, оила ва рўзғор ташвишларини ҳам унутган ҳолда берилиб ишқибозлик қилишади. Майдондаги ўйинчилардан кўра баттар берилиб кетганидан юрак касаллигини орттирган мухлисларни ҳам кўрдим.

Умрини футболга бағишлаб, зое кеткизаётган ишқибозларга ачинаман. Албатта, ватанпарвар инсон ва футбол ишқибози сифатида терма жамоанг учун жон берсанг арзийди. Аммо унинг учун терма жамоа раҳбарларининг виждони доллар билан ўлчанмайдиган бўлиши керак.

Бир сўз билан айтадиган бўлсам, Ўзбекистон Футбол Федерациясини тамомила тугатиш керак. Ўзбек футболи ишқибозларига эса жудаям раҳмим келади, уларга чин дилдан ачинаман. Сабабки, улар қандай ўйинга ва қандай жамоага ишқибозлик қилаётганларини ҳалиям англаб етмаган кўринадилар.

Ўзбекистонда Футбол – бу ёлғон дунёнинг биринчи рақамли ёлғон ўйини бўлиб қолаётгани менга алам қилади…
+21   
19 июн 09:38:00
HUDJAA
Xitoyni mensimay yaxshi ish qilmsbsz xarulla aka Lippi ancha shaklantirdi Jamoani Babayandan farqli o'laroq
+9   
19 июн 10:30:01
Бахрам
ЖЧ - 2022 га чиккандан хозиргисига чиканимиз яхши буларди. Нахотки буни УФФ дагилар тушунмаса. Яна ва яна айтаверамиз Сергеев деганларни 1-лига клублари хам уйинга куймайдииииииииииииииииииииииии
+6   
19 июн 10:38:12
madrid
Жахон чемпионатига чиқсак булди, уёғи бир гап булар, умир утмоқда.
+6   
19 июн 09:37:58
ABRAHAM
БУ БИЗГА РАССИЯГА БОРИБ МУЗКАЙМОК ЕЙИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ
+5   
19 июн 09:40:38
Fifa
Partalga yoziw kerak
+5   
19 июн 09:16:04
ShaxriKESH
Туғри гап нима булгандаям мундиалга чиқишимиз кере. Биз мундиалдан оламшумул ғалабалар кутмаяпмиз, биринчисига чиқиб берса булди. Насиб қилса кейингиларига натижа талаб қилишни бошласак булади.
+4   
19 июн 11:39:05
Азизхужа77
11 чидан , энг асосийси, орзикиб кутилган Музкаймокни еб келамиз !
+4   
19 июн 11:10:21
Sher
5chi sentyabr kuni xammani jaxon chempionatiga chiqanimiz bilan tabriklash nasib qilsin omiyn!!!
+4   
19 июн 09:35:09
ReaL Madrid (Spain)
АГАР БИЗ МУНДИАЛГА ЧИКСЕК ХАКИКИЙ ФУТБОЛ БАЙРАМИ КАНАКА БЎЛИШИНИ ХИС КИЛИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА БУЛАМИЗ. БОШКА ТЕРМА ЖАМОАГА МУХЛИСЛИК КИЛМАСДАН МИЛЛИЙ ТЕРМАМИЗГА МУХЛИСЛИК КИЛАМИЗ. ЖЧ да МУХЛИСЛИК КАНАКА БУЛИШИНИ БИЗНИ ТАНИМАГАН ДУНЁ ДАВЛАТЛАРИГА БУТУН ЖАХОНГА МУХЛИСЛИК КАНДАЙ БУЛИШЛИГИНИ УРГАТАМИЗ.
+3   
19 июн 12:33:02
Bayern the best
Halol futbol uchun фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bir maqola o'qib qoldim (adminlar uchun: bu mening fikrim emas) Футболимиз атрофидаги ўйиндан ташқари бўлаётган “ўйин”лар ҳақида… Мен футболга умуман қизиқмайман. Атрофимдаги одамларни кузатиб туриб баъзан, бу олам фақат футболдан иборатмикан деб ўйлаб қоламан. Кейин ўзимга-ўзим савол бераман: нега мен футболга қизиқмайман? Ёки мен ҳам ишқибозлик қилиб кўрсаммикан. Ҳеч бўлмаса ўзимизнинг терма жамоага бир бор ичимда бўлса ҳам “Олға бос!” деб қўйсам бўлмасмиди. Ёки менда ватанпарварлик ҳисси йўқмикан деб ўзимдан гоҳо хавотир ҳам оламан. Аслида эса мен футболга қизиқишни ҳам истамайман. Бунинг сабаби – бугунги ўзбек футболидаги ифлос сиёсатни англаб етганимдадир. Ўзбекистон футболи –мухлисларни алдаш дегани. Мавриди келган экан Ўзбекистон футболидаги бир сирни очиб қўймоқчиман. Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўйнамаган. Терма жамоамиз фақат ва фақат Жахон чемпионатига чиқиш учун банд қилинадиган ўринларни сотиш учун тўп суради. Энди сўзларимни исботини келтириб ўтаман. Эътибор берсангиз Ўзбекистон терма жамоаси саралаш ўйинларини кўнгилдагидай шиддат билан бошлайди. Ҳал қилувчи ўйинларга келганда ютқазиб қўяди. Бу бекорга эмас. Бизга қарши ўйнайдиган давлатлар жуда бой давлатлар ҳисобланади. Судия Арабистони, Эрон, Қатар, Япония, Жанубий Корея каби бой давлатлар доимо бизга рўбарў келади. Аслида футболда ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон билан араб давлатлари ҳисоблашмасдан ўзга чоралари йўқ. Аммо доимо Ўзбекистон билан бир гуруҳга тушиш улар учун бахт. Сабаби улар Ўзбекистон жамоасини ютуб бўлмаса-да, лекин ўзлари учун арзимаган, аммо биз учун катта бўлган сумма эвазига сотиб олишлари қийин эмас. Араб давлатларида ҳаттоки, оддий футбол ишқибози бўлган биргина шайх ҳам бир ўйин тақдирини олдиндан ҳал қилиши мумкин. Улар шундай савдо-сотиқ ишларини олиб борадики, Ўзбекистон футболининг тепасида турган ҳар бир раҳбарга бемалол етиб ортадиган суммани ҳеч нарса кўрмагандай бериб юборишади. Албатта савдо-сотиқ ишлари Мираброр Усмонов билан олиб борилади. Бу савдода чакана пуллар айланмайди. Футболимиз тепасида турганлар бир мавсумда юзлаб миллионларни бўлиб олишади. М.Усмонов бойликларининг ҳисоби мисли кўрилмаган даражада ошиб кетганлигининг боиси ҳам шунда. Биргина мисол, тахминан 2005 йиллар эди. Пахтакор стадионида Саудия Арабистони билан ўйин бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси учун ғалабанинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди. Жамоамиз олдинги ўйинларнинг барчасини ютқазиб бўлган. Аниқроқ қилиб айтсак сотиб бўлган эди. Саудия Арабистонининг терма жамоасига эса ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Биринчи таймда Ўзбекистон 1-0 ҳисобида ютади. Танаффусда эса стадионда оддий томошабин бўлиб турган бир Араб шайхи терма жамоамиз мурббийи бўлган Саркисян олдига келиб унинг хориж банкидаги ҳисоб рақамига 3 миллион АҚШ доллари ўтказиб беради-ю, иккинчи таймда эса Ўзбекистон терма жамоаси 1-3 ҳисобида ютқазиб беради. Футболимиздаги ёзилмаган қоидага биноан Саркисян ишлаган маблағнинг маълум бир қисмини ўйинчиларга, маълум бир қисмини тепадаги раҳбарчаларига узатиши лозим эди. Аммо ўзига муқаррар ҳукм ўқилганини англаб етган Саркисян барча суммани ўзида олиб қолади. Шундан сўнг у бош мураббийликдан олинади. Шов-шувлар болалаб кетмаслиги учун уни “Нефтчи”га мураббий қилиб ўтказишади. Энди ўзгалар пулини ҳисоб-китоб қилиб кўрайлик. Терма жамоамиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган ўйин 3 миллион АҚШ долларига сотилган бўлса, аҳамиятга молик ўйин қанчага сотилиши мумкин? 10 ёки 20 миллион АҚШ доллари ҳисобида бўлишини тахмин қилваеринг. Нефть ортидан миллирдлаб бойликларга кўмилиб ётган шайхлар учун 100, 200 миллион долларлар ҳам писта пўчоқдек гап. Гарчи футболни унчалик тушунмасам-да, футбол ҳақида иккита таклиф бермоқчиман. Футболимизни ривожлантириш учун аввола уни Арманлардан халос этишимиз керак. Ундан сўнг ўйинчиларимизга тўп тепишни ўргатишимиз зарур... Футбол мутахассислари ҳар бир мағлубиятдан сўнг жон куйдириб тактикамиз ва мураббийимиз ҳақида кетма-кет фикрлар билдириб қолишади. “Фалончини майдонга тушириш лозим эди. Фалончини майдондан чиқариш керак эди. Ҳимояни мустаҳкамлаб ҳужумкор ўйин кўрсаташ зурур эди. Чап қанотни ўнг қанот билан алмаштириш керак эди. Рақибни олдиндан ўрганиб чиқиш лозим эди” каби ақилли фикрларни қалаштириб ташлашади. Лекин ҳар бир мағлубият ортида миллионлаб долларларнинг тақдири ётганлигини наҳот улар билмасалар? Балким, билишлари ҳам мумкин. Журналистларимиз ўзларича тиши ўтган биргина мураббийнинг устига мағзава ағдариш билан хуморидан чиқишмоқда. Мураббийдан тепага ўтишга эса ботина олишмайди. Бир замонлар мураббийдан тепага сакраб кўришган Диёр ва Зафар Имомхўжаевларнинг аянчли тақдири барча журналистларга ўрнак қилиб кўрсатилди. Энди яна ўн йиллар чамаси танқид бобида мураббийдан нарига ўта олмайдилар… Агар Бразилия, Германия ёки Италия каби кучли терма жамоаларидан бирини олиб келиб Ўзбекистон номидан ўйнатган тақдирда ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаймиз. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун давлатда – Футбол Федерациясида коррупция деган тушунча бўлмаслиги лозим. Ёки федерация раҳбарларидан тортиб заҳирада ўтирган ўйинчигача ўтакетган ватанпарвар бўлиш керак. Шундагина рақиблар томонидан таклиф этилаётган юзлаб миллионлардан воз кечган ҳолда жаҳон чемпионатига йўлланма олиш мумкин. Агар футболимиз ортидан келаётган пуллар давлат ҳисобига ўтганда ҳам жуда катта ишлар қилиш мумкин эди. Лекин бу “даромад” соҳиблари тўсатдан ўлиб қолиб, қайсидир хориж банкларида қолиб кетмоқда… Бошқа қитъаларни билмадим. Осиё қитъасидан жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун давлат бой бўлиши керак ёки ўтакетган ватанпарвар бўлиши зарур. Бизда булардан ҳеч бири мавжуд эмас. Футболимиз тақдири бир умр Арманлар қўлида бўлган бўлса, ватанпарваликни ўйламасак ҳам бўлаверади. Истисно тарзида айтишимиз мумкин, камбағал давлатлардан биргина Шимолий Корея бир марта 2006 йил жаҳон чемпионатига чиққан эди. Сабаби ҳар бир мураббийдан тортиб заҳирадаги ўйинчисигача ҳаттоки, шифокорига ҳам ўлим жазосини тайёрлаб қўйган ҳолда майдонга туширишган. Бу ҳам тўғри қарор. Ўлиб кетадиган бўлса сотилишга не ҳожат. Бизда шундай иқтидорли ёшлар борки, улар Месси, Криштиано Роналдуларни ҳам доғда қолдириши мумкин. Уларда футбол ўйнаш учун зарур бўлган хусусиятларнинг барчаси бор. Аммо биргина “танка” ёки пули йўқ. “Танка”си ёки пули борлар эса тўпни тўғри тепишни ҳам билмайди. Шу каби майда ва йирик муаммолар футбол федерациясида қалашиб ётибди. Аммо федерацияда тизим ва муҳит бузилган. Қисқаси, федерацияни ёпиб – федерация президентидан тортиб қоровулигача барчасини пахта теримига ҳайдаш керак. Футболимизнинг махфий сирларини дунёга дастурхон қилиш футболга умуман қизиқмаган камина учун зарурмиди? Албатта, керак эмас. Аммо футболимиз ортидан кўз ёш тўкиб ўтирган мухлисларга раҳмим келади. Шундай мухлисларимиз борки, оила ва рўзғор ташвишларини ҳам унутган ҳолда берилиб ишқибозлик қилишади. Майдондаги ўйинчилардан кўра баттар берилиб кетганидан юрак касаллигини орттирган мухлисларни ҳам кўрдим. Умрини футболга бағишлаб, зое кеткизаётган ишқибозларга ачинаман. Албатта, ватанпарвар инсон ва футбол ишқибози сифатида терма жамоанг учун жон берсанг арзийди. Аммо унинг учун терма жамоа раҳбарларининг виждони доллар билан ўлчанмайдиган бўлиши керак. Бир сўз билан айтадиган бўлсам, Ўзбекистон Футбол Федерациясини тамомила тугатиш керак. Ўзбек футболи ишқибозларига эса жудаям раҳмим келади, уларга чин дилдан ачинаман. Сабабки, улар қандай ўйинга ва қандай жамоага ишқибозлик қилаётганларини ҳалиям англаб етмаган кўринадилар. Ўзбекистонда Футбол – бу ёлғон дунёнинг биринчи рақамли ёлғон ўйини бўлиб қолаётгани менга алам қилади…
Бу маколада хатолик жуда куп. Ишонманглар. Бизда уйинни сотилишига ишонаман, лекин бу макола муаллифи куп ёлгон ишлатибди. 2005 Саудия Арабистонига 1-3 хисобида ютказмаганмиз, иккинчидан Саркисян факат 2000 й мураббий булган термада. Учинчидан Шимолий Корея ЖЧ га 2006 эмас 2010 й да чиккан
+2   
19 июн 12:44:30
dak180990

Балки бу фикр тугридир, лекин русларда "не пойман - не вор" деган гап бор. Бизда эса "Тухмат яхши эмас" дейишади
+2   
19 июн 12:44:16
vuelta
brinchi marta chiqiwda 10-0 bular lekin bu ikkinchi chiqiwimizga SABOQ buladi va2 chi chiqganimizda 5-0 balkim durrang qayd etarmiz
+2   
19 июн 11:46:40
Барсамания_2017
Унбиринчидан:
Агар ЖЧ га чиксак, Самвел Бабаянга чикиш эшикларини курсатамиз ва мундиалда камида 2–урин билан плей-офф га йулланма оламиз!
+2   
19 июн 11:39:01
Milanvsnavbahor
умид килган яхши лекин вазиятга реал караб олдин ЖЧ га чикиб олайлик кейин шунака маколалар чикса ярашади, лекин ЖЧ га чиккан такдиримизда четдан ЖЧ хавосини олган мураббий олиб келишимиз зарур ва шарт!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   305
Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади
Ўзбекистон терма жамоасини БААларидаги ўртоқлик учрашувига Рўзиқул...  136
Олий лига. "Пахтакор" Бухорода ғолиб бўлди Олий лига. "Пахтакор" Бухорода ғолиб бўлди
Олий лиганинг 25-турида "Бухоро" ўз уйида...  141
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг