UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  5 16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  3 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0

Жаҳон чемпионати фаворитлари либоси билан танишинг Янгиликлар

Жаҳон чемпионати фаворитлари либоси билан танишинг

Қатардаги "Ал Байт" стадионида бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати очилиш учрашуви бўлиб ўтишига ҳам уч ойдан камроқ вақт қолганида, Adidas ва Puma турли терма жамоалар учун либослар тўпламини, жумладан, кубокни қўлга киритиш учун потенциал даъвогарлар қаторида бўлган Аргентина ва Германияга янгича кўринишдаги футболкаларни тақдим қилди.

Puma тайёрлаган либосларда ўзининг ғалати бир янги фалсафасини илгари сурди ва "бўронлар"га сабаб бўлди. 2022 йилда Puma тақдим этган меҳмон формаларининг олд тарафи марказига футболчи рақами атрофига ҳар бир мамлакатнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда махсус "halo"лар билан безатилди. Ушбу либослар ўтган йили Европа клублари учун учинчи либос сифатида ишланган ва футбол кўйлаклари таркиби қоидаларини бузиб, олиб ташланган қисмларни катта бўлаклар билан алмаштирилган либослар дизайни билан айнан бир хил бўлиб қолган. Улар ушбу либослардан қимматли сабоқ олмаган кўринади. Тан олиш керак, баъзи формалар бошқаларидан кўра яхшироқ чиққан. 

Қуйида Adidas ва Puma томонидан терма жамоалар учун ишланган кўплаб либосларни кўриб чиқиб, қисқа тавсифдан сўнг чиройли чиққани ёки йўқлигига қарор берамиз.

Аргентина меҳмон либоси (Adidas)

Ўтган ойда ошкор қилинган сўнгги версиядаги терма уй либосидан машҳур "Albiceleste" чизиқлари билан ажралиб турувчи Аргентинанинг 2022 йилдаги меҳмон формасининг асосини қуюқ ва тўқ бинафшаранг ташкил этади. Adidas мамлакат байроғи марказидаги олтин қуёшни акс эттириш учун пастдан кўтарилган оловли чизмадан фойдаланишган.

Баҳо: яхши

Германия уй либоси (Adidas)

Одатдаги шаблондан четга чиқиб, "Аякс"га тақлид қилиб, унинг либосига ўхшатган ҳолда, рақам, логотип ва юлдузларни ўз ичига олган якка кенг қора чизиқли марказий "фартук"ли либос "немис машинаси"га тақдим этилди. Бу, албатта, DFB томонидан афзал кўриладиган стандарт оқ кўйлаклардан воз кечиш бўлишига қарамай, яхши танлов эканини таъкидлаш жоиз.

Баҳо: яхши

Германия меҳмон либоси (Adidas)

Асосан қора рангдан таркиб топган меҳмон либоси худди уй формаси каби нафис бўлиб, чуқур тўқ рангли қизил графиклар билан қопланган. Унда шунингдек, немисларнинг тезкор ва тартибли ўйини ишораси бўлган рамзлар ҳам мавжуд.

Баҳо: яхши

Гана меҳмон либоси (Puma)

Ушбу либос Гана тўқимачилик қолипидан илҳомланган ҳолда, марказда жойлаштирилган квадрат шакл ёрқин қизил майдон тепасидан ўрин олган миллий байроқнинг талқин қилинишидир. У ёрқин ва ранг-баранг бўлиб, Puma'нинг асосий дизайнини умумий нафислигини бузмаган ҳолатда ифодаланган кам сонли яхши намуналардан биридир.

Баҳо: яхши

Япония уй либоси (Adidas)

Япониянинг Жаҳон чемпионати учун ҳозирлаётган икки либоси ҳам қадимги япон қоғозларини қатлаш санъати бўлган оригамидан илҳомланган ҳолда чизилган. Уй формаси анъанавий "кўк самурай" рангида бўлиб, унинг устига Япония футбол федерацияси тепасида тасвирланган мифологик уч оёқли қарға Ятагарусунинг оригами моделига ўхшаб кетадиган тўлиқ графигига эга нақшлар билан безатилган.

Баҳо: яхши

Япония меҳмон либоси (Adidas)

Кун чиқар юртнинг оппоқ меҳмон либоси енгларида худди шу Ятагарусу оригами графикаси тасвирланган. Шу билан бирга, ундаги икки хил рангли хиралик эффекти Япониянинг футболга ўзига хос ёндашуви: қувватлилик, тезкор, очиқ ва шиддатли ўйин намойиш этишни билдиради. 

Баҳо: яхши

Мексика меҳмон либоси (Adidas)

Қадимги Мексиканинг маҳаллий маданиятидан илҳомланган ҳолда яратилган либос Микстек санъати билан қопланган бўлиб, Adidas вакилларининг айтишича, "миллатнинг жанговар руҳини чақиради".

Баҳо: яхши

Марокаш меҳмон либоси (Puma)

Баҳо: қониқарли эмас

Сенегал меҳмон либоси (Puma)

Либоснинг жўшқин яшил ранги етарлича ёқимли, аммо чизмалар... Puma вакилларининг изоҳига кўра, дарғазаб шер жағининг мавҳум талқини бўлиши мўлжалланган, бироқ у яхши намуна бўлиш учун ўта минимал ва жуда ноаниқ ҳисобланади. Африканинг амалдаги чемпионлари бунданда яхшисига лойиқ эди. 

Баҳо: қониқарли эмас

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика