

Кун доирасида 3 та ўйин ўтказилди. Англия Панамани 6:1 мағлуб этди, Япония ва Сенегал 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Колумбия эса Полшани 3:0 кўринишида ютди.
Умумий ҳисобда бир кун доирасида 14 та гол урилди. Бундай натижа сўнгги 28 йил ичида қайд этилмаган эди. Сўнгги бор мундиал бир кунида урилган 14 та гол 1990 йилда содир бўлганди. Маълумот учун бундай статистика бир кунда 3 та ўйин ўтказилишга қараб тузилган.



