UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  1 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 2:2 (онлайн ҳисоб)   20 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

Жаҳлимни чиқарадиган "тахта". Карим Бенземага 10та эътироз Янгиликлар

Жаҳлимни чиқарадиган "тахта". Карим Бенземага 10та эътироз

"Классико"ни жиним суймайди, бироқ ҳамма дўстларим бунинг акси.

Бу ўйин бошланишига бир неча кун қолганда улар барда столлар банд қилишади ва мени худди энг қизиқ фильмни кўргани кетишаётгандек чақиришади, ушбу учрашув ҳақида илҳомланиб гапиришади, умуман олганда "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин жуда муҳимлиги ҳақида айтишади.

Ялқов тўп узатишлари ва майдонда юриб (вой, кечирасиз, позицион ҳужумлар) ва курашсиз ўйинлар жамланган испан футболини ҳазм қила олмайман. Экранда содир бўлаётган воқеадан кўра ширин таом тановул қилиш мароқлироқ.

Баъзилар Ракитич ва Хорди Альбанинг узатмасидан (қандайдир тика-така) ёки Крооснинг аҳмоқона узун пасларидан роҳатланишади, аммо бу менга қизиқ эмас.

Бироқ бирор маротаба испан клубига мухлислик қилмаган бўлсамда, ЛаЛигадаги бир нарса ушбу мамлакат жамоаларига ишқибозлик қиладиган одамлардек ҳиссиёт уйғотади.

Йўқ, бу Криштиану Роналдунинг ёки Лионель Мессининг ажойиб ва такрорланмас голлари эмас (улардан илҳомланмайман). Унданда каттароқ (салбий) эмоция берувчи футболчи бор.

Унинг исми Карим Бензема. "Қироллик клуби" мухлислари "футболчи" деб чақирадиган Бенземага 10та эътирозим бор.

Бошладик.

10. Ҳаддан ташқари кўп мақталган

Карим Бензема ҳақида сайёрамизнинг барча нуқталарида билишади. Одамлар унинг футболкаларини сотиб олишади, FIFAда (компютер ўйини) ўз жамоасига қўшиб қўйишади. Футбол мухлисларнинг барчаси уни танишади. Лекин Пако Алькасер ёки Ляказетт ёки Жезус кабиларни ҳамма ҳам билмайди, Бензема эса акси.

У Эдинсон Кавани, Эдин Жеко, Пьер-Эмерик Обамейянг ёки Луис Суареслар билан бирга "Олтин тўп" даъвогарлари рўйхатига киради. Бу гуруҳни айтганимнинг сабаби - уларнинг барчаси марказий ҳужумчи. Агар сиз ушбу гапларни охиригача ўқиб чиқсангиз, Бензема бу рўйхатда ортиқча эканлигини тушунасиз.


Зидан Бенземани "жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиси" деб атайди ва сабр қилишни сўрайди. Зидан ноҳолис эмасга ўхшайди. Бир куни дўстим Каримни - Зиданнинг ноқонуний ўғли деб айтганди. Аввал роса кулдим, лекин кейин...


9. Боғланиб қолган

Йўқ жойдан вазият яратадиган футболчилар бор.

Эсланг. Жамоа вазият ярата олмаяпти, бўш зоналар йўқ, ҳимоядан чиқиш қийин. Тўпни олди, биринчи, иккинчисини алдади ва айланма зарба бериб тўққизликни нишонга олди - гол. Карим Бензема исми билан шу гапларни айта оласизми. Игуаин эмас, Дибала эмас, Суарес эмас. Алдаманг, бунинг иложи йўқ.

Бензема билан ҳикоя бошқача бўлади. Зарба, яна зарба, хато пас, бир метрдан устунни пойлаш, йиқилиш, туриш, хато. "Эспаньол"ни йирик ҳисобда мағлуб этишди, у олтинчисини урди. Роналду "Райо Вальекано" билан баҳсда хет-трик қайд этди, Карим тўртинчисини урди. Чемпионлар лигасида 56та зарба, уларнинг 40таси Бенземаники, бирортаси аниқ эмас, 65-дақиқада у майдонни тарк этади ва гол.


Тўхтанг, шу гапларни ўқиётган телефонингизни синдирманг. Зидан илтимос қилган эди-ку, "сабр". Сабр қилиб, давом этамиз.


8. Иродасиз

Мени ноҳақликда айблашдан олдин "Реал"нинг ўтган мавсум Чемпионлар лигаси плей-оффидаги барча учрашувларини эсланг.

1та гол ("Наполи"га қарши 1/8 финал илк ўйинида), 0 голли пас.

Клубнинг барча муҳим ўйинлари Бенземасиз ўтди. Йўқ, бу маънода эмас. У майдонда эди.

Нима? Омадсиз мавсум? Яхши. 2015/16 мавсумга ҳам эътибор беринг.


Плей-оффда 0+0.


7. Терма жамоа

Терма жамоа - бу Карим Бенземага бўлган катта эътироз. Тьерри Анри Франция терма жамоасини тарк этганидан сўнг, ҳужумда анъанавий "ёввойи ҳайвон" қолмади. На Гомис, на Жиньяк, на Гамейро, на Марсьяль бу борада Бензема каби - улар ҳам "эплай олишмайди".

Евро-2012, ЖЧ-2014 - бу турнирларда Бензема янги етакчи каби "олов ёқиши" керак эди. Бироқ икки сафар ҳам унинг терма жамоаси чорак финалда чиқиб кетди, у эса "соқов" бўлган (керак пайтда гол урмаган). Бу терма жамоа кўрсатган энг яхши натижа Евро-2016да бўлган - у ерда Бензема умуман йўқ эди.


Яна узоқ вақт бўлмаса керак. Бу жин ургур Вальбуэна билан боғлиқ товламачилик ишида айбдорларда бири эди ва шундан сўнг уни терма жамоадан ҳайдаб юборишди. Бу терма жамоа учун ёмон дея олмайман.


6. Қийшиқ

Бенземада ғазабни келтирувчи сифат бор - қийшиқлик. Томаш Нецид, Марио Гомес, Никлас Бендтнернинг ўйинини кузатганлар буни яхши билишади.

Бу футболчининг ҳар иккинчи ҳаракатининг хайлайтлардан кесиб ташлашдек гап. Бу одам танасини бошқара олмайди ва худди кўчада футбол ўйнаётган семиз болакайга ўхшайди.


5. Секин

Бензема каби ҳужумчиларда тезлик бор. Суарес, Дибала ва Агуэро бемалол бир сапчишда ҳимоячилардан қочиб кетишади. Бензема буни байрам кунлари ва ҳимоячилар уни ётиб кутиб олганда бажаради. Бошланғич тезлик - Каримнинг кучли сифати эмас.


"Реал"да у учун бошқалар югуриб беришади - Роналду, Асенсио, Бэйл. Бензема эса жарима майдончасига боради. Пас қабул қилиш ёки зарбадан қайтган тўпни тепиш учун.

Бир "аммо" бўлмаганида, унинг портловчи қўзғалиши йўқлигини кечириш мумкин эди.

Унда бошқа кучли сифатлар ҳам йўқ.


4. Умуман ёрқин эмас

Топ-форвардларнинг сифатлари турли хил бўлади. Бош билан ўйнаш, дриблинг, узоқдан зарба, очилиш. Бенземада буларнинг қай бири бор? Ёки топ-ҳужумчилар билан рақобат қила оладиган сифатга эгами?

Тўғри, ҳеч нарса, чунки у...


3. Барча аналогларидан энг ёмони

Роберт Левандовски, Луис Суарес, Пьер-Эмерик Обамейянг, Гарри Кейн, Гонсало Игуаин, Диего Коста, Эдинсон Кавани, Эдин Жеко, Радамель Фалькао - уларнинг барчаси Бенземадан яхшироқ.

Биласизми нега?


2. Жуда кам гол уради

"Олтин тўп" учун номзодлар орасида бўлган Бензема 2016/17 мавсумда 48та учрашувда 19та гол урди. Бу ҳар бир ўйинда 0,4тадан гол.

Олдинроқ, Бенземадан яхшироқ деб (менга қани исбот дейишни бошлагандирсиз) эслаб ўтилган барча футболчилар францияликдан кўпроқ (ўртача ҳар бир ўйинда ҳам) гол уришган.

Левандовски – 43 (0.9 – ўртача ҳар ўйинда, 2016/17 мавсум);

Суарес – 37 (0.7);

Обамеянг – 40 (0.9);

Кейн – 35 (0.9);

Игуаин – 32 (0.6);

Коста – 22 (0.5);

Кавани – 49 (1);

Жеко – 39 (0.8);

Фалькао – 30 (0.7);

Ҳа, айтганча, бу футболчилар тўп тепадиган қайси жамоа ўтган мавсум Европада энг кучли бўлди?


1. Алмаштирилмайдиган

Асосий эътироз Карим Бенземага. У узоқ йиллардан бери Европанинг энг яхши клубининг алмаштирилмайдиган форварди бўлиб олган. Уни на Мората, на Игуаин, на Чичарито, на Адебайор таркибдан сиқиб чиқара олмади. Рауль ва Роналдо каби ўйнаган клубда ҳамма францияликдан мамнун кўринади.

Чунки "Реал"нинг Левандовски ва Кейнга бўлган қизиқиши миш-мишлигича қолмоқда.


Чунки Бензема яна ва яна асосий таркибда майдонга тушмоқда.

Чунки у яна ва яна индивидуал совринларни қўлга киритмоқда.

Сизчи, сиз гапларимга қўшиласизми?

Footballhd.ru сайтидан таржима қилинди

Рейтинг: -56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика