UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Евро-2024. Австрия - Франция 0:1 Гризманнинг боши ёрилди, Мбаппенинг бурни синди  0 02:1118+. Мбаппе Австрияга қарши баҳсда бурнини синдириб олди ва кейинроқ сариқ карточка билан жазоланди  0 01:57Евро-2024. Австриялик футболчининг ягона голи Францияга илк турда ғалаба тақдим этди  12 00:45Бельгия бош мураббийи: "Эртами, кечми, мағлуб бўлишимизни билардим"  3 00:10Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ"  2 00:00Евро-2024. Бельгия - Словакия 0:1  1 23:43Вадим Абрамов: "Динамо" билан тўқнаш келадиган барча жамоаларнинг қизил карточкалари бекор қилинмоқда. Дастлаб "Олимпик" кейин эса "Андижон". "Сўғдиёна" ҳам бемалол қизил карточка олаверсин, барибир бекор қилинади"  12 23:28"Олимпик" - ОКМК 0:1  0 23:20Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"  5 23:07Австрия - Франция. Таркиблар маълум  4 22:59"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди  34 22:34Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  8 22:20Евро-2024. Руминия - Украина 3:0  0 22:05Суперлига. "Локомотив" - "Динамо" 0:2  0 21:56Суперлига. Абрамов "Локомотив"ни мағлуб этди  18

Жаъфар Ирисметов: "Яхши ниятлар билан "Обод"да иш бошладим" Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: "Яхши ниятлар билан "Обод"да иш бошладим"

Ўтган йили 1-лигада мавсумнинг кичик олтин медалларини қўлга киритиш баробарида олий лига чиптасига ҳам эга бўлган "Обод" машғулотларга зўр берган.

Таркибга янги футболчилар жалб этиляпти. Кўрикдан ўтаётганлар орасида олий лига ҳавосини олган ўйинчилар ҳам бор. “Обод” бош директори Фарҳод Собировнинг айтишича, жамоа олий лигадаги иштирокини расман тасдиқлаган. Бу борада ПФЛга йиллик иштирок учун бадал пуллари ҳам биринчилардан бўлиб тўланган. Уй учрашувларини ўтказиш учун “Жар” стадионига ижарага олинган. Хуллас, янги мавсумда “Обод” кучлилар сафида дебютини нишонлайди. Биз машғулотларида бўлиб, жамоа мураббийи Жаъфар Ирисметовдан интервью олдик.

- Жаъфар ака, “Обод” жамоаси мураббийлар штабида иш бошладингиз. Сиз учун бу янги чорлов. Умуман, бу таклифни қандай қабул қилдингиз?
- Албатта, хурсандчилик билан қабул қилдим. Икки йил аввал “НБУ-Осиё” клубида ишлагандим. Орада бир йил катта футболда йироқда бўлишга тўғри келди. Олий лига жамоасига ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилишди. Ортиқча ўйлаб ўтирмай, бу таклифни қабул қилдим. 


- Янги иш жойингиздаги илк таассуротлар қандай?   
- Таассуротлар яхши. Лекин “Обод” жамоасида ҳали қиладиган ишлар жуда кўп. Олий лигада илк бор иштирок этади. Элит лиганинг ўзига яраша талаблари бор. Энди шунга қараб, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа таркиб жиҳатдан кучлилар сафида қатнашишга, кучли рақобатга тайёрми?
- Айни пайтда жамоамиз асосан 1-лигада ўйнаган футболчилардан таркиб топган. Лекин улар ҳам ёмон таассурот қолдиришмади. “Машъал” ва “Нефтчи” жамоаларига қарши кечган ўртоқлик учрашувларида ёш футболчилар яхши таассурот қолдиришди. Лекин барибир таркибимизга олий лига ҳавосини олган 3-4 нафар тажрибали футболчиларни қўшиб олишимиз керак. Ҳар бир чизиққа камида бир нафардан тажрибали ўйинчилар етишмаяпти. Олдинда ҳали вақт бор. Шу муддат ичида янги футболчиларни кўрикдан ўтказиб, маъқул келганлари билан шартнома имзолаймиз. Биринчи навбатда жамоамиз ўйин услуби ва мураббийлар фалсафасига тўғри келадиган ўйинчиларни таркибга қўшиб оламиз.

- Футболчилик фаолиятингизда ҳужум чизиғида тўп тепгансиз. Шу маънода жамоада ҳужумчилар билан кўпроқ ишласангиз керак? Ҳужум чизиғида Алишер Азизовнинг ўзи ёлғизланиб қолмаяптими?
- Дарҳақиқат, Алишер айни пайтда жамоамизнинг ягона марказий ҳужумчиси бўлиб турибди. Унга шерик топишимиз керак. Мавсум узоқ давом этади. Бир ўзи оғир юкни кўтара олмайди. Энди қанот ҳужумчиларимиз бор. Лекин барибир марказий ҳужумчига муҳтожмиз.

- Кўз остингизга олиб қўйган ҳужумчилар борми?
- Бор эди, лекин улар бошқа клублар билан шартнома имзолаб бўлишди. Қидирув давом этади (кулади). Ўйлайманки, бу ҳужумчини албатта топамиз. Чунки, олий лига клубларимизнинг деярли барчаси битта ҳужумчи билан ўйнайди. Етакчи жамоаларнинг захирасида навбати келишини кутиб ўтиришни истамайдиган ҳужумчилар ҳали топилади. Масалан, Баҳодир Пардаевга ўхшаб ҳужумни хуш кўрадиган, голни хис қиладиган ўйинчилар бўлса, сафимизга қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

- Ҳужумчилар муаммоси нафақат клубларимизнинг, балки ўзбек футболининг энг катта муаммоларидан бири. Тажрибали ҳужумчи сифатида бу муаммонинг асл сабабини нимада деб ўйлайсиз?
- Ҳар битта жамоада алоҳида ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши шарт. Мен бу ҳақида аввал ҳам кўп бор айтганман, яна такрорлашдан эринмайман. “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Насаф” каби ҳар томонлама бақувват жамоаларимиз ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббийларни таклиф этишга қодир. Бу нарсани клубларимизга мажбурий қилиб қўйиш керак. Узоққа бормайлик, олимпия терма жамоамизнинг Қатардаги Осиё чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этишига ҳужумдаги муаммолар ҳам сабаб бўлди. Энг ишонган ҳужумчимиз Игорь Сергеев деярли кўринмади. Тўғри, ҳужумчини тўп билан ярим ҳимоячилар таъминлайди. Аммо бу ҳолат баҳона бўла олмайди. Истеъдодли ҳужумчи яримта имкониятни ҳам голга айлантира олиши керак. 


- Менимча, яқин орада Жаъфар Ирисметовнинг бундан 15 йил аввал олий лигада киритган 45та голини ҳеч ким забт эта олмаса керак?
- (кулади) Нега энди. Насиб қилса, биздан ҳам истеъдодли ҳужумчилар чиқади. Рекордим узоқ муддат сақланиб қолмаслиги тарафдориман. Агар шундай ҳужумчилар етишиб чиқса, бу биринчи галда миллий терма жамоамизга катта фойда келтиради.

- Ўша йили ниманинг ҳисобига 45та гол киритгансиз? Фақат истеъдод, тажриба, голни хис қила олиш қобилияти камлик қилса керак?
- Агар тўп билан ўз вақтида таъминлашмаганида, шунча гол кирита олмасдим. Бахтимга ярим ҳимоя чизиғида ўз ишининг усталари – Нўъмон Ҳасанов, Мухтор Қурбонов каби кучли ярим ҳимоячилар ўйнашган. Айнан уларнинг аниқ қа қулай тўп узатишлари туфайли сермаҳсулликка эришганман. Жамоадошларим бўлмаса, бу натижага эриша олмасдим.

- “Обод” жамоаси кучлилар сафида ўз ўрнига эга бўла олармикан? Ёки аксарият қуйи лигадан элитага чиққан жамоалар сингари бир йилнинг ўзида сафари қарирмикан?
- Бундай бўлмаслигига умид қилиб қоламан. Яхши ниятлар билан иш бошладик. Агар таркибимизни ўзимиз истагандек шакллантириб олсак, олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш баробарида мухлисларга маъқул келадиган ўйин намойиш этамиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика