UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  2 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

Иззат Ғаниев: “Устунлик “Хотира-79”да бўлгани ҳисобда ҳам акс этиб турибди” Янгиликлар

Иззат Ғаниев: “Устунлик “Хотира-79”да бўлгани ҳисобда ҳам акс этиб турибди”

Кеча биринчи лиганинг 7-туридан ўрин олган “Хотира-79” – “Хоразм” баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг уйчиликларнинг марказий ярим ҳимоячиси Иззат Ғаниев ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Жамоамизда футболчилар билан мураббий ўртасида жуда яхши муносабат ўрнатилган. Ҳудди ака-укадекмиз. Бугун жамоамизда ютуққа бўлган иштиёқ кучли эди. Амалда буни исботладик. Ўйинда устунликка эришдик. Бу ҳисобда ҳам акс этиб турибди. Рақиб жамоа таркиби асосан ёшлардан иборат эканлиги билиниб турди.

- 3та пенальти?! Бу ҳакамнинг қарори. Демак улар ҳақ. Бу йилги мавсумни биринчи лига аъзоси “Хотира-79”да бошладим. Бу ерга мени бош мураббий Рустам Дўрмонов таклиф этди. Билсангиз, илгари ҳам бу мураббий қўли остида “Нефтчи” ёшлар жамоасида ўйнаганман. Шу боис у киши имкониятларимни яхши билади. Янги жамоам ҳақида нима десам бўлади? Ўзига яраша биринчи лигада ўрни бор. Бир неча йиллардан буён мусобақада иштирок этиб келмоқда. Таркибда ўз вақтида олий лигад ўйнаган футболчилар ҳам бор. Умуман олганда, жамоага қисқа фурсат ичида мослашиб кетдим. Йигитлар илиқ кутиб олишди. Футболчиларнинг кўпчилиги билан олдиндан танишлигим ҳам жамоага кўникиб кетишимда асқотди.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика