Ихтиёр Каримов ва Мирзоҳид Ғофуровни табриклаймиз

Narzulla Saydullayev
22 авг 2017, 14:26
Футбол оламида меҳнат қилиб келаётган инсонларни таваллуд айёмлари билан сайтимиз орқали табриклашга одатланганмиз.

Бугун бир неча йиллар давомида Ғузорнинг "Шўртан" клубида ишлаб келган Ихтиёр Каримов 46 ёшга тўлди. Сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан Ихтиёр Каримовни табриклаймиз.

Бундан ташқари "Навбаҳор"да ўйнаб келаётган Мирзоҳид Ғофуров ҳам бугун ўз таваллуд аёмини нишонламоқда. Футболчи 29 ёшга тўлди.

Биз сайтимизнинг барча ходимлари ва мухлислари номидан бугун ўз туғилган кунини нишонлаётганларни табриклаб қоламиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia