UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

Ихтиёр Каримов: “Мухлисларимиз ёрдамига ишонамиз” Янгиликлар

Ихтиёр Каримов: “Мухлисларимиз ёрдамига ишонамиз”

Ғузорда бўлиб ўтадиган “Шўртан” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин анъанага кўра, мураббийлар фикри билан ҳам қизиқдик.

Жумладан “Оқ бўрилар” жамоасида бош мураббий вазифасини вақтинчалик бажараётган Ихтиёр Каримовнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

"Энг биринчи галда, барча жамоаларга бўлгани каби, “Олмалиқ”га нисбатан ҳам ўз ҳурматимизни билдириб қоламиз. Жамоа мамлакат футболида ўз ўрни, обрўси ва мавқеига эга. 

Биз билан олмалиқликлар ўртасида ҳозирги кунга қадар кечган барча баҳслар кескин ва қизқарли курашлар остида, жанговор руҳда ўтган. Энг муҳими мухлислар завқ олишган. Ўйлайманки, бу икки жамоанинг бугунги “тўқнашуви” ҳам худди аввалги йиллардаги сценарий каби ўтади. 

Натижа ҳақида гапирадиган бўлсам, барча бирдек ижобий натижа учун ҳаракат қилади. Омад ва унинг ортидан келадиган ғалаба кучлиларга кулиб боқади. 

Ғузорда, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида, уларнинг қўллаб-қувватлашлари остида тўп суришимиз жамоамизга ўзгача куч бағишлайди. Айнан мана шу куч, далда ютуғимиз йўлида муҳим аҳамият касб этади. Биз мухлисларимизга ишонамиз, улар эса бизга. Ишончни оқлаш учун эса бор кучимизни фақат ғалаба қозонишга қаратамиз. 

Таркибда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шогирдларим бугунги учрашувга жанговор ҳолда, ғалаба иштёқида шай ҳолатда туришибди. Айниқса, жисмоний тарафдан ишларимиз кўнгилдагидек бормоқда. Хабарингиз бор, яқинда мураббийлар гуруҳимизга тажрибали мутахассис, Осиё футбол Конфедерациясининг мураббийларни ўқитиш бўйича амалдаги инструктори, жисмоний тайёргарлик бўйича бир қатор халқаро курслар иштирокчиси Зоир Ҳасанов келиб қўшилди. У бундан буён “Шўртан”да футболчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигига масъул сифатида иш олиб боради" - дейди Ихтиёр Каримов.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика