UZ

Сўнгги янгиликлар

13:105та гол урилган "Андижон" — ОКМК ўйини ёҳуд олмалиқликларнинг даҳшатли камбэкидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:50Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз  0 12:36"Атлетико" Альварес учун 47+12 млн фунт таклиф қилмоқда, "Ман Сити" 70+20 млн хоҳламоқда. Мадридликлар пессимистик кайфиятдалар  2 12:05Гвардиола Англия терма жамоасининг қизиқишини изоҳлади  0 11:37Галлахер Испания клубига ўтишга яқин  1 11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  1 10:48FourFourTwo футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди   13 10:20«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди  3 09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  10 09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  3 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  1 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  7 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  2 08:28Туркия Суперкубоги. «Бешиктош» ва «Галатасарой» ортасидаги учрашувда дахшатли натижа қайд этилди  1 08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  11

Иван Йованович: "Эртага дуранг натижаси қайд этилиши ҳам мумкин" Янгиликлар

Иван Йованович: "Эртага дуранг натижаси қайд этилиши ҳам мумкин"

"Локомотив" ва "Ал Наср" ўртасидаги ўйиндан олдин меҳмонлар устози Иван Йованович ва футболчи Жирес Кембо Экоко матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Бўлажак ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим, баҳс қийин кечади. Бу ўйинда гуруҳдаги биринчи ўрин тақдири ҳал бўлади. Катта эҳтимол билан айнан эртанги икки клуб кейинги босқчига чиқади. Гуруҳдан чиқиш учун "Локомотив", "Ал Наср" ва "Ал Иттиҳод" клублари даъвогар. Шу боис охирги тур ўйинлари кескин кечади. "Локомотив" жуда кучли жамоа, улар айни пайтда квартетимизда пешқадам бўлиб турибди. Эртанги ўйин натижасига кўра гуруҳдан чиқишни истаймиз", - дейди Йованович.

"Эртанги баҳс худди биринчи ўйиндаги каби кескин кураш бўлишини кутаяпман. Рақиб жуда кучли ва уларга қарши яхши тайёргарлик кўрдик. Иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишни истайди", - дейди Кембо Экоко.


- Иккала жамоани дуранг қониқтиради. Эртага 0:0 ҳисоби қайд этилишини кутишимиз мумкинми?

- Албатта футболда исталган ҳисоб қайд этилиши мумкин. Биз гуруҳда биринчи ўринни олиш учун ҳаракат қиламиз. Шу боис ҳар қандай натижа бўлиши мумкин.

- "Локомотив"нинг қайси футболчиларини энг хавфли деб ҳисоблайди?

- Қайсидир футболчини алоҳида кўрсатиб ўтмоқчи эмасман. Рақиб жамоавий тарзда жуда кучли. Жисмоний томонлама кучли футболчиларга эга бўлгани учун гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.

- Сиз мураббий сифатида АПОЭЛЬ билан Европа чемпионлар лигасида ишлагансиз. Чорак финалда "Реал"дек клубга қаршилик қилгансиз. ОЧЛ ва ЕЧЛ ўртасида қанчалик катта фарқ бор?

- Икки чемпионлар лигаси орасида фарқ жуда катта. Инфраструктура, майдонлар ва бошқалар томонидан бошқа бошқа мусобақалар ҳисобланади. Европа чемпионлар лигаси ҳозирги кунда футбол оламидаги энг машҳур ва кучли мусобақа ҳисобланади. У ерда жаҳон юлдузлари ўйнайди. Яқин орада бу мусобақага тенг келишнинг имкони йўқ. "Ал Наср" билан ОЧЛда биринчи йил ишлаяпман. Осиёда ҳам ташкилотчилик ўсиб бораётгани кўриниб турибди, кичик деталларгача эътибор қилинади. Умид қиламанки яқин йилларда ОЧЛ ҳам юқори савияга чиқиб боради.

- Гуруҳ босқичида учта клубга қарши ўйнадингиз. Сизнингча қайси клуб энг кучлиси?

Жирес Кембо Экоко: - Ўзбекистонда ўзбек клубларига қарши ўйнаш доим қийин бўлиб келган. Бу ерда ҳар бир клуб қийналади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика