UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  5 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  2 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида Янгиликлар

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида

"Қўқон-1912"нинг янги ўйинчиси Иван Йосович билан суҳбатлашдик.

- Бизнинг чемпионатда кўплаб серб футболчилари тўп тепишган. Сиз бу ҳақда билармидингиз?

- Бу ерда тўп тепган кўп футболчиларни биламан. Серблардан ҳозир Суперлигада ўйнаётган барчасини биламан, Раевац ва Жокичлар эса менинг дўстларимдир. Бундан ташқари, бу ерда менинг "Сурхон"да ўйнаётган дўстим Ҳусниддин Ғофуров ҳам бор. Биз 3 йил олдин Сербияда бирга ўйнаганмиз. У Ўзбекистонда менга кўп ёрдам беради.


- "Қўқон-1912"га ўтишингиз қандай кечди?

- Мураббий менинг ўйинларимни кузатган экан ва шу сабабдан мени жамоасига таклиф қилди.


- "Қўқон-1912"га келдингиз. Умуман клуб ва Ўзбекистон ҳақидаги дастлабки таассуротларингиз қандай кечди?

- Илк кунларданоқ одамларингизнинг меҳмондўстлиги мени ҳайратга солди. Мамлакат жуда гўзал ва айтишим мумкинки, бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман.



- Янги жамоангиздаги илк ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Таассуротлар жуда зўр ва чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиз жуда муҳим. Мен стадиондаги муҳитдан таъсирландим, мухлислар "Қўқон-1912"ни севишади ва бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Шу билан бирга биз ҳам майдондаги ҳаракатларимиз орқали буни қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Шахсан мен Қўқонга келган кунимдан бошлаб жамоага мослашиб кетишга ҳаракат қиляпман ва шуни айтишим керакки, жамоадаги дўстларим ажойиб ва мени жуда яхши қабул қилишди.


- Мураббийлар, жамоадошлар ва мослашиш жараёни қийин бўлмаяпдими?

- Мослашиш вақтни талаб қилади. Ҳамма нарса янги, аммо айтмоқчи эдимки, бу ер зўр ва мен ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа зўр иш олиб бормоқда ва буни жадвалда ҳам кўриш мумкин.


- Ҳозир коронавирус туфайли футбол тўхтаб қолган. Ҳозирги пайтда нималар билан машғулсиз?

- Тўғрисини айтганда бу қийин, машғулотлар ва чемпионат тўхтатилган, ҳамма нарса ёпиқ. Оилам билан бўла олмаяпман ва бу жуда оғир. Қўқонда мен Раевац ва Бамба билан меҳмонхонадаман ва бўш вақтларимизни якка тартибдаги машғулотларга қаратганмиз. Процедурани ҳурмат қиламан ва ишонаманки, бу ўтиб кетади ва биз ўйинларни давом эттирамиз.


- Сиз учун Сербия тарихидаги энг кучли 3 футболчи кимлар?

- Неманья Видич, Бранислав Иванович ва Неманья Матич.



- Энг севимли жамоангиз ва ўйинчингиз?

- Севимли жамоам йўқ. Аммо, энг яхши кўрган ўйинчим бу Неманья Видич. У ўз вақтида дунёнинг энг кучли ҳимоячиси бўлган деб ўйлайман.


- Сиз билан ўйнаган ёки сизга қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким?

- Тони Кроос.


- Иван Йосовичнинг футболчилик фаолиятидаги энг эсда қоларли ўйин қайси?

- Москванинг ЦСКА жамоасига қарши ўйин.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика