UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20

Иван Бошкович: "Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, бу учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, бу учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Учта гол ўтказиб юбориш ҳар доим ёмон, албатта. Ортиқча гапирмоқчи эмасман. 100% аминманки, биз ўз даражамиздан пастроқ ўйнадик. Олдинги ўйинда кўпроқ энергия сарфлаган бўлишимиз ҳам мумкин. Ушбу мағлубиятга ўрганиб чиқамиз. Бундай ҳисобда ютқазиш ноқулай, аммо олдинги қадам босиш керак. Бироз дам оламиз ва кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, "Металлург"га қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўргандингиз?

- Ҳар бир рақибни чуқур ўрганиб чиқамиз. Уларда қандай камчилик борлигини биламиз. Бугун биринчи таймда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи таймда ҳам хатолар бўлди. Учта гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ўйинга қайтиш жуда қийин бўлди. Кейин гол ҳам киритдик. Ҳисобни тенглаштиришга эса кеч бўлганди.

- Дарвозабонингизни ўйинидан қониқдингизми? Ўтказиб юборилган голларда унинг айби бормиди?

- Ютқазаётганда, бутун жамоа мағлуб бўлади. Биринчи ўринда мураббий мағлуб бўлади. Бунга мен жавоб бераман. У вазиятларни яхши кўра олмадим. Ўйиндан кейин чуқур таҳлил ўтказамиз. Хатоларни тўғирлаймиз.

- Жамоа билан шартномангизни 2026 йилга қадар узайтирдингиз. Келажакда қандай жамоа қуришни мақсад қилгансиз?

- Чемпионни. Чемпионликка курашиш мақсадим. Жамоам билан шу мақсадни олдимизга қўйганмиз.

  Менда яна бир савол бор. Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Нега вақтлироқ эмас? Бунга сабаб техник муаммо деб ўқидим. У қанақа техник муаммо бўлиши мумкинки, ўйинга 10 соат қолганда маълум бўлса? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, унинг ривожи учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик. Ё ВАР билан ўйнайлик, ёки ВАРсиз. Тўғриси, тушунмаяпман. Ҳакамликни муҳокама қилишга эса кеч бўлади. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика