UZ

Сўнгги янгиликлар

08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  0 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  157 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2

Иван Бошкович: "Бугунги захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинни кучайтиришди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Бугунги захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинни кучайтиришди"

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Турон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун иккита гол уриб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ҳамма йигитларни ғалаба билан табриклайман.

- Зенан Займович сиз келгунингизга қадар голлар урмаётганди, сиз келгандан кейин эса мана дубль қайд этди. Займович ҳақидаги фикрингиз?

- Ҳамма футболчиларда форма бўлади. Ҳар доим ҳам бир хил ўйнаб бўлмайди. Биз мураббийлар барча футболчиларга ёрдам бериш ва ўз даражаларида ўйнай олишларида кўмаклашиш учун шу ердамиз. Биздаги барча ўйинчилар жуда юқори даражаги футболчилардир. Олдин ҳам буни айтганман. Барча мураббийлар штаби аъзолари бу каби ўйинчилар билан ишлашдан завқ олишяпти. Менимча, биз бундан ҳам яхшироқ бўла оламиз. Тўхтаб қолиш керак эмас. 

- Бу ўйиндаги таркибни кейинги ўйинда ҳам сақлаб қоласизми?

- Бугунги ўйинда захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинни кучайтиришди. Ҳамма ўйинчиларим мен учун жуда муҳим. Ҳар доим қайтараман, барча ўйинчиларда майдонга тушишга имконият бор. Захирадан майдонга тушаётган ҳар бир футболчи ўйинни кучайтириши лозимлигини билиши керак. Мен учун барча ўйинчиларим асосий 11 талик таркиб учун номзод ҳисобланишади. Мен мураббий сифатида ким майдонга тушса ҳам, ўйин услуби ўзгармасдан қолишини истайман. Ким захирадан ўйинга қўшилса ҳам жамоа ўйини яхшироқ томонга ўзгариши керак.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика