

Футболчининг агенти айни дамда "кекса синьора" билан келишувнинг сўнгги шартларини муҳокама қилмоқда.
Маълумотларга кўра, туринликлар ярим ҳимоячининг ижараси учун 5 млн. евро беришади. Шу билан бирга баъзи шартлар бажарилгандан сўнг Италия клуби футболчи трансфер ҳуқуқини сотиб олишга мажбур бўлади.
Куадрадо ўтган мавсумда "Ювентус" сафида А Сериянинг 28 учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли пас берди.



