UZ

Сўнгги янгиликлар

Италияда энг кўп маош оладиган мураббий номи маълум бўлди Янгиликлар

Италияда энг кўп маош оладиган мураббий номи маълум бўлди

"Интер"нинг янги бош мураббийи Антонио Конте А Серияда энг кўп маош оладиган мураббийга айланди.

"Gazzetta dello Sport" нашри Италияда ишлаётган мураббийларнинг маоши борасида рўйхатни эълон қилди. Унга кўра, биринчи ўринда йилига 11 миллион евро маош билан "нерадзурри"лар устози эгаллади.

Иккинчи поғона эса "Ювентус" устози Маурицио Саррига тегишли. У йилига 5,5 миллион евро маош олади. Кучли учликни йилига 5 миллион евро маош билан Карло Анчелотти якунлаб берган.

А Серияда энг кам маошни "Удинезе" устози Игор Тудор олади - йилига 500 минг евро маош.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика