

Италия футбол федерацияси ҳали ҳам мамлакат спорт вазирининг талабини бажармаяпти. Ушбу учрашув соат 16:30да старт олиши керак эди. Футболчилар ўйин олди машғулотларини ҳам ўтказишганди. Бироқ ҳукумат вакили Винченцо Спадафори келиб, ўйинни тўхтатди. У ушбу мавсумдаги барча ўйинларни бекор қилиниши кераклигини талаб қилди.
Жамоалар кийиниш хонасига қайтиб кетишди. Учрашув тўхтатилди. Италия футбол федерацияси вакили ҳам ўйинга тезкорлик билан етиб келди ва қарор қабул қилинди: чемпионат давом эттирилади.
Учрашув 17:45да старт олди. Ўйинни бирорта ҳам мухлис томоша қилмаяпти.
Футбол федерациядагилар ҳали ҳам ўз қароридан қайтмаган ва спорт вазири билан чемпионатни тўхтатиш ва бекор қилиш борасидаги музокараларни ўтказмаяпти.



