Италия топ-клуби Мудрик учун курашга қўшилди

Sherzod Nurmatov
17 сен 2022, 12:55
"Милан" "Шахтёр" ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Михаил Мудрикка қизиқиш билдирмоқда.

"Todofichajes" хабарига кўра,  Италия клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ футболчини харид қилиш осон бўлмайди, чунки "кончилар" унинг учун 50 миллион евродан кўпроқ пул талаб қилишмоқда. Олдинроқ ярим ҳимоячига "Реал", "Арсенал", "Брентфорд", "Ньюкасл" ва "Эвертон" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

21 ёшли Мудрик жорий мавсум "Шахтёр" сафида 5 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан битими 2026 йилнинг 31 декабригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Todofichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›