UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  18 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

"Ювентус" Италия Кубоги финалига чиқди Янгиликлар

"Ювентус" Италия Кубоги финалига чиқди

Италия Кубоги ярим финали жавоб учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ювентус – Интер 0:0 

«Альянц Стэдиум»

Ювентус – Буффон, Демирал, Алекс Сандро, Данило, де Лигт, Куадрадо (Кьеллини, 82), Рабьо, Кулусевски (Кьеза, 87), Бентанкур, Бернардески (Маккенни, 63), Роналду.

Интер – Ханданович, Дармиан (Перишич, 57), де Врей, Шкриньяр, Хакими, Брозович, Барелла, Эриксен (Сенси, 66), Бастони (Коларов, 66), Мартинес, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Дармиан (13), Алекс Сандро (24), Перишич (65), Брозович (73).

Биринчи ўйин: 2-1

Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Буёғига шунчаки узатмалар амалга ошириляпти. Брозовичнинг нимадир яратишга уриниб кўрди, аммо тажрибали Кьеллини вазиятни ўз назорати остига олди.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

89. Миланликлар сўнгги дақиқаларга қадар ҳаракат қилишди. Ҳозирги вазиятда Хакими Кьезага нисбатан қоидани бузди.

87. "Ювентус"да алмаштириш: Кулусевски ўрниг Кьеза майдонга тушди. 

84. Бош ҳакам Лукаку ҳужумда қоида бузганини маълум қилди.  

82. "Ювентус"да ўзгариш: Куадрадо ўрнига Кьеллини ўйинга қўшилди.

80. Миланликларнинг барча нишонлари "Ювентус" ҳимоячилари бўлишяпти. Мартинеснинг чамаси 11 метрдан берган зарбаси Демирал томонидан қарши олинди.

78. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта учтунлик меҳмонларда. Туринликлар ҳимоаланаётганига қарамасдан кўп вазият яратишмоқда. 

76. Деян Кулусевски диагональ пас қабул қилиб, ичкарига кириб борди ва зарба йўллади. Самир Ханданович тўғри жойни танлаб, сейв намойиш қилди.

75. Стефано Сенси бурчак зарбасини омадсиз равишда ижро этди. 

73. Брозович Бентанкурга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

70. Ууух!  Роналдунинг рақиблари анча ортда қолишди, Роналду узоқ кутиб ўтирмади ва узоқдан зарба йўллади, Ханданович ўз ўрнида. 

69. Лукаку Хакимининг ажойиб пасини қабул қилмасдан Рабьони ўз жамоадошлари билан адаштириб қўйди. 

66. "Интер"да 2 та ўзгариш: Бастони ўрнига Коларов, Эриксен зрнига Сенси ўйинни давом эттиради.

65. Перишич қўл билан ўйнади, бу ҳам етмагандек ҳакамга норозилик билдирди, сариқ карточка. 

65. Криштиану Роналду бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва дарвозанинг чап бурчаги томон зарба йўллади, Ханданович ўз вақтида реакция кўрсатиб, зарбани қайтаришга эришди.

63. "Ювентус"да алмаштириш: Бернардески ўрнига Маккенни тушди. 

61. Эриксендан Бентанкур томон янги узатма, ҳозирча ҳеч бир самарасиз.

58. Хавфли вазият! Эриксен рақиб жарима майдони тарафда Лаутарони деярли голли пас билан таъминлади. Мартинес Буффонга қарши чиқиб борди, лекин ҳужумда фол қайд қилинди.

57. "Интер"да ўзгариш: Перишич Дармианни алмаштирди. 

56. Лукаку ва Хакими ўзаро девор услубида ўйнашди, фақат марокашлик ўйинчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

55. Дармиан чап қанотда Данилони чалғитиб, узатмани амалга оширмоқчи бўлди, аммо "Ювентус" ҳимоячиси яхши ўйин кўрсатди.

53. Мана иш зарбага қадар етиб бормоқда. Хакимининг зарбаси тўққизлик томон йўналтирилди, бироқ сал ноаниқ.

51. Бентанкур ҳаводаги курашда Мартинес билан дуэлга чиқди. Тўп Лаутаронинг қўлига тегди.

50. Барелла югуриб кетаётган Хакимига пес берди – Алекс Сандро биринчи бўлимдагига қараганда сергакроқ.

48. Де Лигт Лукакуни назорат остида ушлаб турибди. Ҳозирги вазиятда ҳам у "подкат" орқали Ромелуни тўхтатди.

47. Хакими ўнг қанотда Маттейс де Лигтни финт орқали алдашга уринди, якунда тўп нидерландиялик ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45. Маурицио Мариани биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшмади ва жамоаларни кийиниш хонасига кузатиб қўйди.

42. Зарба!  Криштиану Шкриньярни чалғитиб, дарвоза томон зарба берди, аммо тўп йўлига Брозович тўғаноқ бўлди.

40. Куадрадо Брозовични алдаб ўтишга эришди, аммо барибир йиқитилди. 

37. Мезбонлар ваниҳоят позицион ҳужумни бошлашмоқда.

35. Бернардески "корпус" орқали тўпни эгаллаб олди ва Конте кўз ўнгида "аут" ишлаб олди, сал кеийн эса худди шу жойда тўпдан айрилди.

32. Барелла Лукаку томон пас йўллади, у Демирални алдади ва ўткир бурчакка зарба берди. Ромелу мўлжални аниқ ололмагани етмагандай, офсайдда ҳам қолиб кетган экан.

30. "Нерадзурри" охирги 10 дақиқада рақибни босимда ушлаб турибди. "Ювентус" жиддий қийинчиликка дуч келмоқда.

28. Барелла Мартинес томон пас берди, аммо аргентиналикни Демирал қувиб ўтиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

26. Даҳшат! Эриксеннинг ажойиб узатмасидан кейин Лукаку яқин масофадан бош билан зарба берди, аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Омад келмади...

24. Алекс Сандро қўполлик эвазига Хакимини тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.

23. Кристиан тўпни яхши айлантирди, Роналду қойилмақом ўйнаб, жамоаси жонига ора кирди.

22. Бернардески Хакимига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Эриксен Буффон жарима майдони ичига узатмани амалга оширишга ҳозирланмоқда.

20. Тўп назорати бўйича устунлик "Юве" томонда – 68% га 32%.

18. Хакимига тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур, "Интер" ҳозирча 10 киши бўлиб ўйнамоқда.

17. Брозовичнинг офсайдда эканлигини аниқлаш учун ҳакамга деярли бир дақиқа зарур бўлди.

14. Туринликлар рақиб жарима майдонида хавфли вазиятлар яратишга уринмоқдалар, бироқ кўпроқ ортга пас беришга тўғри келяпти. Роналду ва Бернардески "ёпиқ".

13. Дармиан Роналдуга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

10. Лаутаро Мартинес ичкарида рақиб билан курашиб, йиқилди, аммо ҳакам қоида бузиш йўқ леб ҳисоблади.

8. Кулусевски Бастонининг устидан тўпни оширишга ҳаракат қилди, Дармиан ёрдамга келди ва оёғидан зарба қабул қилиб олишга ҳам улгурди.

6. Эриксеннинг биринчи ҳаракати – у узатмани қабул қилди ва олдинга бориб, йиқилиб тушди.

4. Бернардески чап қанот орқали ичкарида турган Роналду томон пас узатди, аммо Криштиану ният қилган зарба ўхшамади, де Врей халақит қилди.

3. Лаутаро Мартинес марказий нуқтада Рабьони алдашга уринди, аммо якунда аргентиналик форвард тўпни йўқотди ва уни қайтариш учун сал қолса французнинг либосини йиртиб юборарди.

2. Жамоалар бугун максимал даражада жанговар таркибни майдонга туширган. "Интер" камида 2 та тўп фарқи билан ғалаба қозониши лозим ёки 2:1 ҳисобида ютуққа эришиб, қўшимча дақиқаларга умид боғлаши мумкин.

1. Ўйин бошланди! 

"Интер" чигил ёзди машғулотидан суратлар

Мезбонлар стадионда

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади. 

- Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда 2:1 ҳисобида "Ювентус" ғалаба қозонган эди.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Италия Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида "Ювентус" ўз майдонида "Интер"ни қабул қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика