UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  0 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  31 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  167 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0

Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда Янгиликлар

Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда

"Динамо" марказий ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовга Эроннинг "Персеполис", Россиянинг "Краснодар" ва бошқа мамлакат клублари қизиқиш билдиряпти.

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.

"Футболчига Эрон, Қатар ва Болгария клублари, Россиянинг "Краснодар" клуби қизиқди, лекин уларни рад қилдик. Мақсадимиз – кучлироқ чемпионатга бориш. Ўрозов бўйича Италиянинг 2 та, Германиянинг 1 та клуби билан музокара ўтказяпмиз. Куни кеча Туркияда агентлар билан шу масалада суҳбатлашдик", – деди футболчининг агенти.

Марказий ҳимоячи жорий мавсум самарқандликлар таркибида 16 ўйин ўтказиб, 2 марта сариқ карточка олди. 

21 ёшли футболчининг "Динамо" билан шартномаси 2027 йилнинг сўнгига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 500 минг еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика