Италия Футбол Федерацияси "Ювентус"дан тортиб олинган иккита чемпионликни қайтариб бериши мумкин
01 апр 2015 22:43
Янгиликлар
Италия Футбол Федерацияси "Ювентус"дан тортиб олинган иккита чемпионликни қайтариб бериши мумкин
Италия Футбол Федерацияси президенти Карло Тавеккио туринликлардан олиб қўйилган иккита чемпионлик унвонини қайтариб бериш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.
Бунинг учун "Ювентус" клуби ваикллари 443 миллион евролик даъволаридан воз кечишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, 2006 йилда "Ювентус" жамоаси ҳакамларни сотиб олишда айбланиб, А Сериядан қуйи дивизионга туширилиб юборилган ва уларнинг иккита чемпионлик унвонлари олиб қўйилган эди. Бироқ кейинчалик "Ювентус"нинг собиқ бош директори Лучано Моджи оқланиб чиқди ва туринликлар келтирилган зарарларни қоплаш мақсадида даъво билан чиқишди.

Фикрлар