Италия А серияси. “Наполи” “Лацио”ни мағлуб этиб, яна пешқадамликни ўз қўлига олди

11 фев 2018, 02:50
Италия А сериясининг 24-турида “Наполи” ўз майдонида “Лацио”га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Гарчи 3-дақиқадаёқ римликлар де Врейнинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишсада, бўлим охирида Кальехон мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Уоллес ўз дарвозасини ишғол этиб, мезбонларни ҳисобда олдинга чиқишларини “таъминлади”. Шунингдек, Зелиньски ва Дрис Мертенс ҳам биттадан гол уришнинг уддасидан чиқишди.

Ушбу ғалабадан кейин “Наполи” 63 очко билан А серия турни жадвалида яна карвонбошиликни ўз қўлига олди. “Лацио” эса 46 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›