UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  1 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  2 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  3 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  12 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4

"Истиқлол" ўрнига "Шердор" ўйнайди Янгиликлар

"Истиқлол" ўрнига "Шердор" ўйнайди

Кеча ПФЛ биносида Ўзбекистон биринчи лигаси ва кубоги баҳсларига қуръа ташланди.
Кейинги тақдири номаълум бўлган ва айни кунгача ПФЛга ишончнома тақдим этмаган "Истиқлол" бу йили биринчи лигада ўйнамайдиган бўлди. "Ғарб" минтақасига ўтказилган баҳслардан энди Тошкентнинг "Истиқлол" клуби олиниб ўрнига, Самарқанднинг "Шердор" жамоаси қўйилди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Биринчилиги янги мавсумида икки минтақада 10тадан жами 20та жамоа иштирок этади. Қуръага кўра, Тошкентнинг «Обод» клуби Ғарб минтақасида иштирок этадиган бўлди.

Ўзбекистон Биринчилиги-2015 баҳслари 3 апрель куни старт олса, 2-тур баҳслари 9-10 апрель кунлари ўтказилади.

Ўзбекистон Биринчилиги-2015
«Ғарб» минтақаси

1-тур (4-5 апрель)

«Хоразм» (Урганч) - «Обод» (Тошкент)
«Насаф-2» (Қарши) - «Ғиждувон» (Ғиждувон)
«Локомотив-БФК» (Тошкент) - «Зомин» (Зомин)
«Машъал-2» (Муборак) - «Шердор» (Самарқанд)
«Орол» (Нукус) - «Аланга» (Косон)

2-тур (9-10 апрель)
«Хоразм» (Урганч) - «Орол» (Нукус)
«Обод» (Тошкент) - «Шердор» (Самарқанд)
«Насаф-2» (Қарши) - «Аланга» (Косон)
«Ғиждувон» (Ғиждувон) - «Локомотив-БФК» (Тошкент)
«Зомин» (Зомин) - «Машъал-2» (Муборак)

Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам "Шердор" иштирок этади. Бунда самарқандликлар ўз майдонида "Зомин"ни қабул қилади. Жуфтлик ғолиби ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика