UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  0 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  5 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  1 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  6 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

"Истиқлол" жамоаси ПРО-Лигада фаолиятини давом эттиради Янгиликлар

"Истиқлол" жамоаси ПРО-Лигада фаолиятини давом эттиради

Яқинда ўз фаолиятини тўхтатган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси қайта тикланадиган бўлди.

Хабарингиз бор, куни-кеча Фарғона вилояти ҳокими ўзгарди. Бир неча йиллар давомида Наманган вилояти ҳокими лавозимид ишлаб келган Хайрулло Бозоров афтидан Фарғонадаги илк ишини "Истиқлол" жамоасини тиклаш билан бошлаган кўринади. 

Олинган маълумотларга кўра, жамоа раҳбарияти янги ҳоким билан учрашиб, мақсадларини тушунтирган ва якунда бу масала ижобий хал этилди. Шу тариқа бугун "Истиқлол" жамоаси ўз қароргоҳида йиғилади ва чемпионатдаги иштирокини давом эттиради. Айтишларича эндиликда жамоа уй ўйинларини Фарғонадаги муҳташам "Истиқлол" стадионида ўтказади.

Маълумот учун, бунгача жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келган Сергей Лебедев яқинда ўзи учун қадрдон бўлиб қолган "Нефтчи" мураббийлар штабида фаолият юрита бошлади. Бундан ташқари жамоанинг 6 нафар асосий футболчиси ўзига янги жамоа топишга улгурганди. Умид Қодиров ("Турон"), Файзулло Жуманқўзиев ("Бухоро"), Умар Адхамзода, Рустам Абдуҳамидов ("Нефтчи"), Мўйдин Мамазулунов ("Оқ-Тепа"), Улуғбек Худойбердиев ("Динамо") шулар жумласидандир.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика