UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

"Истиқлол" бош мураббийи: "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол" Янгиликлар

"Истиқлол" бош мураббийи: "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол"

ОЧЛ саралаши доирасида "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмон жамоа бош мураббийи Мубин Эргашев иштирок этди.

"Ўйин томошабоп ўтди, мухлисларни сўнгги сонияларга қадар ҳаяжонда ушлаб турди. Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штабимизга раҳмат айтаман. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман. "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол. Биз бугун иккинчи рақамда ўйнадик ва барчаси режамиз бўйича кечди.

Нима учун иккинчи рақамда ўйнадик? Сабаби биз сафарда ўйнадик, бундан ташқари "Локомотив"да тажриба ҳам катта. Агар ғалаба қозонган бўлсак, демак қароримиз тўғри бўлди.


Рақибга ўз ўйинини кўрсатишга йўл қўймадик. Бунда ўз футболчиларимнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Саудия Арабистонида нима учун ғалаба қозонмайлик? Ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганиб олган. Шу боис бир ҳафтадан кейин ҳам "Ал Аҳли"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Мубин Эргашев.

"Локомотив" яхши жамоа эканлигини, тўпни назорат қила олишларини билардик. Мухлисларимизга катта раҳмат айтаман", - дейди Алишер Жалилов.

Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика